Евроиттифоқ Белоруссияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

488

Евроиттифоқ Белоруссияга қарши санкция ҳаракатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда 15 октябрда Люксембургда бўлиб ўтган ЕИ Кенгаши мажлисида кенгашнинг якуний баёнотномасида айтилади.

«Дарҳақиқат, барча сиёсий маҳбуслар озод қилинмаган, озод қилинганлари ҳам оқланмаган, шунингдек инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш соҳаси, қонун устунлиги ва демократик тамойиллар йўқлиги кўриниб турганлигидан Кенгаш тақиқ тадбирлари ҳаракатини 2013-йилнинг 13-октябригача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди», — дейилади ҳужжатда.

Александра Лукашенко ва мамлакат раҳбариятининг бошқа баъзи раҳбарларига нисбатан визали санкциялар 2000-йилнинг бошларидаёқ жорий қилинганди. Белоруссиялик амалдорлар “қора рўйхат” деб аталган рўйхатга киритилган эди.

Барча бу шахсларга ЕИга чиқиш тақиқланган, уларнинг фаолларига эса Европа иттифоқининг худудига (агар шундай бўлса) чиқиш музлатиб қўйилган эди. Кейинчалик санкция ҳаракатлари бекор қилинган, бироқ бир қанча вақтдан кейин яна жорий қилинганди.

2010 йилнинг охирида бўлиб ўтган президент сайловлари, Минскда президентга қарши чиқишларни қувиш ва оппозиция лидерларини қамашлардан кейин “Қора рўйхат” тубдан кўпайди.
Кейинги икки йил ичида мулозимлар, судялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбариятидан иборат деярли 250 кишининг фамилияси рўйхатга тушди.

Шунингдек белорус бизнесменлари - жумладан Юрий Чиж ва Анатолий Тернавский санкция ҳаракати остига тушиб қолишди. Европа бизнесига улар ва шунингдек уларнинг компаниялари билан янги контрактлар тузиш тақиқланиб қолди.

Янги санкцияларнинг жорий қилиниши дипломатик жанжал чиқишига олиб келди. 2012 йилнинг бошида Белоруссия ЕИдан ўзининг дипломатик вакилини чақириб олди. Унга жавоб тарзида Евросоюз элчилари республикани тарк этди. Чунончи, бироз вақт ўтгандан сўнг улар ўз ортига қайтишди.

Шуни таъкидлаш керакки, ЕИ кенгаши мажлиси арафасида Александр Лукащенко ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар сиёсий маҳбус деб ҳисоблаган витебсклик оппозиционер Сергей Коваленкони авф этди. У 2010 йилнинг 7 январида Витебскда янги йил арчасига оч-қизил-оқ байроқни (у 1918-1919-йилларда Белорусь халқ республикасининг рамзи бўлган) илиб қўйгани учун шартли муддат олган, кейинчалик режимни бузганлиги учун аниқ эркидан ажратилган эди.

ЕИ Кенгашининг баёнотида Коваленконинг озод қилиниши “ижобий сигнал” сифатида баҳоланди. Аммо, Евросоюз мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари гўё бу оппозициячи қамоқхонадан “авф қилиш тўғрисидаги аризасига” (илгари оппозициячининг тарафдорлари уни мазкур авфномани ёзишга мажбур этишганини тасдиқлашган) биноан бўшатилди дейилишига ўз афсусларини изҳор этишди.