Бекназаров Конституцион палатага ўтмади

681


Судяларни танлашни кузатаётган “Прецеднет” партнерлик гуруҳи раҳбари Нурбек Токтокуновнинг маълум қилишича, экс-бош прокурор Азимбек Бекназаров Конститутцион палата судялигига зарур миқдорда балл тўплай олмади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар Бекназаровнинг ўзи судялик постига “нолойиқ” деб ҳисоблашади.

Бекназаровнинг Қирғизистон Конститутцион судига ўтиши учун 13 балл тўплаши зарур эди, у эса ҳаммаси бўлиб 10 балл тўплаганини маълум қилди Kloop.kgга Токтакунов.

Бекназаров “судя қиёфаси”га тўғри келмайди - у 2005-йили Бош прокурор бўлган пайтда қатор қонунларни бузди, дейди ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар.

«Конститутцион суд судялиги қиёфаси 2005 ва 2010-йилги сиёсий тўнтаришларнинг фаол қатнашчиси “революция бульдозери” қиёфаси билан тўғри келмайди», — баён қилишди фаоллар.

Улар Кенгашга судялар танлови бўйича ариза жўнатишди. Токтакунов Кенгаш томонидан бу ҳисобга олинган ва олинмаганини билмайди.

Судяларни танлаш бўйича Кенгаш раиси Шамарал Майчиевга шарҳлаш учун чиқишнинг иложи бўлмаяпти.

Бекназарованинг телефони эса ўчирилган.

Собиқ Бош прокурор Kloop.kg,га олдин берган интервьюсида ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг баёномалари — бу «уларнинг муаммолари» деган эди. Сиёсатчи фаоллар орқасида “кимдир турибди” деб шубҳаланмоқда, лекин ким турганлигини тушунтириб бермади.