Хроника: «Ата-Журт» тарафдорларининг Жалолободдаги митинги тугади

572



Жалолобод вилоят давлат маъмурияти матбуот котиби Мунарбек Жоргомовнинг айтишича, вилоят администрацияси биноси ёнидаги майдонда бўлиб ўтган митингда беш мингга яқин одам қатнашди. Намойишчиларнинг асосий қисми тарқалди, 8-октябрь куни очлик эълон қилган 20га яқин киши қолди.

Жалолобод вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Мунарбек Жоргомовнинг соат 14:52да Kloop.kgга берган интервьюсида митинг кундуз соат 2да тугаганлигини маълум қилди.

Майдонда 8-октябрь куни Жалолободда бўлган митингдан сўнг очлик эълон қилган 20 нафарга яқин намойишчи қолди, деб хабар беради матбуот котиби.

Жоргомов намойишчилар эртага яна митингга чиқишни кўзлашаётганини ҳам қўшимча қилди.
Унинг айтиши бўйича бу намойишда беш мингга яқин киши қатнашди.

Жалолободдаги оммавий ахборот воситалари (СМИ) Маркази раҳбари Жалил Сапаровнинг соат 14:30да Kloop.kgга маълум қилишича намойишчиларнинг ярмидан кўпи майдондан кетишган.

«Халқнинг ўзи митингни давом эттирмоқда, ҳокимиятдагилар ушланган депутатларни озод қилиш тўғрисида халқ билан гаплашяпти. Уларнинг ярми кетди, лекин кўпчилиги ҳали ҳам шу ерда», – дейди Сапаров.

Шунингдек Бишкекда Оқ уй ёнида “Ата-Журт” партияси тарафдорларининг митинги ҳам ўтказилмоқда. Бу акциянинг 40 нафарга яқин қатнашчиси партиянинг қамалган уч лидери, генерал Кубат Кожоналиев ва «Асаба» партиясининг лидери Салморбек Дийкановларнинг озод этилишини талаб қилишмоқда.

Намойишчилар парламент биноси атрофидаги деворга талаблари ёзилган транспарантларни илиб ташлашган. Митинг тинч ўтмоқда.
Жалолобод шаҳрида яшовчи Нурбек Жолборсов Kloop.kgга берган интервьюсида Мадумаров ва Келдибеков митингдан кетишгани ва матбуот вакилларига интервью беришаётганини маълум қилди.
«Кабар» ахборот агентлигининг мухбири Анаркан Жанибаеванинг соат 13:55да Kloop.kgга берган интервьюсида митингда беш минг киши қатнашаётганини маълум қилди. Шунингдек Жанибаева митингга муфтий Рахматилло Эгенбердиев ҳам келганини қўшимчалади.

Жоргомов Kloop.kgга берган интервьюсида намойишчилар “Ата-Журт» партияси лидерларининг озод этилишини ва “Кумтор” олтин конининг миллийлаштиришни талаб қилишаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек Жоргомов намойишчилар билан вице-премьер-министр Камила Талиева, сиёсий арбоб Азимбек Бекназаров ва парламентнинг экс-спикери Акматбек Келдибековлар суҳбатлашаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Бу Жалолободдаги “Ата-Журт” лидерларини қўллаб-қувватлаш учун бўлаётган учинчи митингдир.

«Ата-Журт» лидерлари 3-октябрда Бишкекда Марказий майдонда “Кумтор” олтин конининг национализация қилиниши учун бўлиб ўтган митингда ушланишган эди.