Мулоҳаза: АҚШ Максим Бакиевни “Манас”даги транзит юк ташиш маркази тўғрисидаги масалада фойдаланмайди

430

АҚШ Максим Бакиевнинг қайтариб берилишида 2014-йилдан кейин “Манас” аэропортида Америка авиабазаси қолиш ёки қолмаслиги масаласи ҳал қилинишида фойдаланмайди, деб ҳисоблайди сиёсатчи Марат Казакпаев.

Ҳукуматдан қувилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли ҳамда инвестициялар ва инновацияларни ривожлантириш бўйича Марказий агентликнинг (ЦАРИИ) собиқ бошлиғи Максим Бакиев 12 –октябрь куни Лондонда қамоққа олинди.

Қирғизистон ҳукумати уни “алдамчилик” ва “пораҳўрлик”да шубҳа қилмоқда, аммо,уни Буюк Британиядан Қирғизистонга қайтариб олиш мумкин эмас, чунки бу мамлакатлар ўртасида ҳуқуқий ўзаро ҳаракат тўғрисида шартнома – келишим йўқ.

АҚШда шунингдек Максим Бакиевга нисбатан даъво бор - уни у ерда “қимматбаҳо қоғозлар билан алдамчилик” қилишда шубҳа қилишмоқда. АҚШ Буюк Британияга Максим Бакиевни қайтариб бериш тўғрисида расмий талаб юборди.

Kloop.kg сиёсатчи Марат Казакпаев билан бўлган интервьюни эътиборингизга ҳавола этади:

Kloop.kg: Максим Бакиев АҚШга нима учун керак?

Казакпаев: Биринчидан Максим Бакиев отасининг бошқаруви даврида АҚШга катта моддий зарар етказди - бу “Манас” бўйича (“Манас” аэропортида транзит юкларни ташиш Маркази) алдамчилиги, мумкин бензин жўнатиш пайтидаги пул тортиб олиши.

Бунинг ҳаммаси албатта, қаътий жазоланади. Шу боис АҚШ уни жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда.

Агар АҚШ қайтариб олиш тўғрисида сўранса одатда барча мамлакатлар унга бўйсунади. Бундай пайтда –Буюк Британия ҳам. Биз (Қирғизистон) бир неча бор сўраняпмиз, бизда бу масала жуда қийинчилик билан ечилади.

Агар АҚШ унинг айбини исботласа, у ҳолда хатто Максим Бакиевга умрбод қамоқ жазоси хавф солади.

Kloop.kg: Нима учун АҚШ айнан ҳозир Максим Бакиевнинг қайтариб берилишини сўраяпти?

Казакпаев: АҚШда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жуда изчил ўрганишади, пайти келдими улар ҳаммасини жуда тез бажаришди.

Kloop.kg: АҚШ “Манас”даги транзит юклар ташиш Маркази (ЦТП) тўғрисидаги масалани ечишда Максим Бакиевнинг қайтариб олинишида фойдаланиши мумкинми?

Казакпаев: Йўқ, масала ҳеч қандай тарзда боғлиқ эмас. Биз АҚШдан қайтариб берилишини сўранамиз, лекин АҚШ бермаса керак, чунки уларда Максим Бакиевга нисбатан ўзларининг даъволари бор ва шунинг учун улар уни исботласа (айбини) Максим Бакиев ўша ерда ўтиради.
Уни беришмайди. Бу 2014-йилдан кейин «Манас”даги Америка базасининг транзит юкларни ташиш Марказининг қолиш-қолмаслигидан қаътий назар.