Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Кара-Март қишлоғи яшовчилари бўриларнинг чорвага ҳужум қиаётганидан хабар бермоқдалар. Ов департаменти ушбу туманда овчилар етишмаслигини хабар қилди.
Кара-Март яшовчиси Курманбек Кадимаров “Клооп”га берган интервюсида кучли қор ёғиши туфайли оч йиртқич жониворлар аҳоли пунктларига тушиб чорва молларига ҳамла қила бошлаганини айтди.
«Вазият оғир, менинг тўрт сигиримни еб кетишди. Эшитишимча қўшни қишлоқда тўрт қўйни еб кетишипти. Илгари бунақаси бўлган эмас. Бироқ кўп қор ёққани учун бўрилар тоғдан тушяпти», - дейди Кадирмаматов.
Сузоқ тумани Жилан-Темир қишлоғи яшовчиси Максат Калдарбаев бўрилар “уч-тўртта бўлиб” кезиб юришини ва чорвага ҳамла қилишини айтади.
Унинг сўзларига кўра, тез-тез такорорланиб турадиган ҳужумларнинг сабаби Сузоқ туманидаги кучли қор ёғишидир.
«Зарарлар 100 минглаб [сом] етяпти. Бизга ҳеч ким ўқ, дори билан ёрдамлашмайди. айил бошлиғининг нима содир бўлаётганидан хабари бор. Хеч қандай чора кўрилмайди», - дейди қишлоқ яшовчиси.
Жалолобод вилояти ов департаменти бошлиғи Сарибек Билчиев, Сузоқ туманида овчилар етишмаслигига шикоят қилади. У Жалолобод вилоятининг жанубида бор-йўғи битти давлат овчиси борлигини айтади.
Департамент маълумотларига кўра, вилоятда ҳаммаси бўлиб Сузоқ туманидаги хусусий фермаларга ҳужум қиладиган 400 та бўри рўйхатга олинган.
«Маҳаллий аҳоли сонидан икки бригада тузилди. Отиб ўлдирилган бўрилар териси эвазига мукофот берилади», - деди Болчиев
Кара-Март қишлоғи бошлиғи Канибек Наринбеков бўрилар ҳужумига қарамасдан, вазият “назорат остида” эканини айтмоқда.
«Овчилар икки кун қуршов уюштирдилар. Улар у ерда назорат қилиб туришибди. [Бўрилар] Ҳозирча ҳужум қилишган эмас», - деди Наринбеков.
Бу йиртқичларнинг қишлоқ жойидаги биринчи ҳужуми эмас – жорий йилнинг январ ойи охирларида Ўш вилоятнинг Қорақулжа ва Қорасув туманларида бўрилар отлар подасига ҳужум қилган эди.
Яшовчилар сўзларига кўра, ўшанда бўрилар 30та жониворни ғажиб кетган.