Чегарачилар Ахматбек Бакевнинг қўлга олингани ҳақидаги твитларни тасдиқламадилар

684

«Твиттер» ижтимоий тармоғида собиқ президент Курманбек Бакиевнинг укаси Ахматбек Бакиевнинг қўлга олиниши ҳақидаги маълумот тарқалиб кетди. Қирғизистон ва Қозоғистон чегарачалари ушбу маълумотларни инкор этдилар. Жазони ўташ давлат хизмати (ГСИН) раҳбари Шейшенбек Байзаков ҳам Бакиевнинг қўлга олиниши тасдиқловчи маълумотларга эга эмаслигини айтди.

Қозоғистон тергов олди чегара хизмати капитани Сапар Мирзакулов, Ахмат Бакиевнинг қирғиз-қозоқ чегарасининг Кордай текширув пунктида қўлга олиниши ҳақидаги маълумотни рад этди.

Қирғизистон чегара қўшинлари бошлиғи Закир Тиленов, Ахматбек Бакиевнинг Ак-Жол чегара ўтиш пунктида қўлга олиниши ҳақидаги янгиликни «утка» деб номлади.

«Бизда бевосита ушбу ҳолат билан шуғулланувчи ходимлар бор. Мен буларнинг ҳаммаси ҳеч қанай далилга эга эмаслигини биламан. Бизда Қозоғистон тарафи билан ҳамкорлик мавжуд. Ҳозирча хеч қандай далил йўқ», - деди Тиленов «Клооп»га берган интервюсида.

ЖЎДХ раҳбари Шейшенбек Байзаков «Клооп» мухбирига «газеталар Ахмат Бакиевнинг қочишига кўмаклашиш учун юз минг доллар тўлаганганлиги ҳақида ёза бошлаганларидан сўнг», у ўз ходимларига қочоқни албатта топиш кераклигини буюрганини айтди.

Байзаков Ахматбек Бакиевнинг қўлга олиниши ҳақидаги факт эҳтимолини ФҲВ қошидаги уюшган жиноятга қарши кураш бошқармасида текшириб – унга бирорта тасдиқ топа олмади.

«Мен бош оператив бошқармага қўнғироқ қилдим. […] Умуман ҳеч ким тасдиқламади», - деди Байзаков.

Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитасининг чегара кўшинлари посбони «Клооп» мухбирлари билан суҳбат чоғида собиқ президент укасининг кўлга олиниши ҳақидаги маълумотни инкор этди.

«Қозоғистондан [чегарачиларидан] ҳеч нарса келиб тушган эмас. Биз улар билан мулоқот олиб бордик. Улар томонда ҳам топ-тоза. Ҳеч нарса йўқ», - деди у.

Аввалроқ навбатчи Бакиевнинг Қозиғистон чегерачилари томонидан Ак-Жол текширув пунктида қўлга олиниши ҳақидаги маълумотни текширилаётганлиги хабар берган эди.

Кўлга олиниш ҳақидаги хабар «Твиттерда»

Ахмат Бакиевнинг қўлга олиниши ҳақидаги хабар «Твиттер» микробро платформасида икки манба орқали тарқатилган: фойдаланувчи Arstan19 ва Твиттердаги таниқли фойдаланувчиларидан бири, сиёсатчи Эдил Байсалов тарафидан тарқатилган.

«А. Бакиевдан РК чегарачилари пул олишдан бош тортган бир пайтда, ҚР чегарасини у муаммосиз босиб ўтган», - ёзади Arstan19

Кейинчалик фойдаланувчи ушбу хабарни «давлат чегарасидаги танишлари орқали олганлиги»ни маълум қилди.

Илгари Роза Отунбаеванинг президент апаратида ишлаган - cиёсатчи Эдил Байсалов – шунга ўхшаш маълумотни чоп этди.

«Мана сизга сенсация: Ахматбек Бакиев Қозоғистон Чегара хизмати томонидан Акжол пунктида қўлга олинган. Қирғиз чегарачилари уни ўтказиб юборишган. #KZ уни топширармикан?» - ёзади у.

Энг ками бир парламент депутати твитлар билан қизиқиб қолган - Arstan19 дан маълумот манбаси ҳақида сўраган «Ар-Намис» партиясидан Дастан Бекешев, «ушбу фактни эртага аниқласа бўлади» деб ёзган.

«Клооп” мухбири билан телефон суҳбати Эдил Байсалов Ахмат Бакиевни қўлга олиш фактига ишонмаслини айтди.

«Мен бунга ишонмайман, аксинча, ҳаммага - буни шов-шувга айлантириб юбормаслик кераклигини айтяпман»-, деди сиёсатчи.

Ахмат Бакиевнинг ғойиб бўлиши

Ахмат Бакиев 2010 йил ёзидан бошлаб акаси ҳукуматдан қувилгандан сўнг манзил колониясида жазони ўтаётган эди.

У қуролланган уюшма ташкил қилиш, қуролларни ноқонуний сақлаш ва фирибгарликда айбдор деб топилган.

У етти йилга ахлоқни тузатиш колониясида қамоқни ўташга маҳкум этилган. Бироқ амнистияга биноан унинг муддати 2014 йилнинг сентябригача қисқартирилган. Расмий маълумотларга кўра, Бакиев манзил колониясидан қочишни 5 мартда касалхонада даволанишдан фойдаланиб амалга оширган.

Муаллиф:Зарема Султанбекова