Бишкек-Ўш трассасидаги қор кўчкидан уч одам ҳалок бўлди

630

Бишкек-Ўш трассасидаги - Токтогул сув омбори яқинида 17 март кечқурун содир бўлган қор кўчиши натижасида камида уч киши ҳалок бўлди. Яна тўрт киши қўтқарилган. Трассада ҳаракат қисман тикланган, бироқ кечки пайт йўл ёпилади.

Қирғизистоннинг энг асосий Бишкекдан Ўшгача чўзиладиган трассаси ўтадиган Сичқон тоғ дарасидаги қор кўчиши натижасида - фавқулотда ҳолатлар вазирлиги маълумотларига кўра камида етти киши қор остида қолган.

Қор кўчган жойга энг яқин шаҳар тўқтағуллик қутқарувчилар — бир соат давомида тирик қолган тўрт кишини чиқариб олишганини хабар беради ФҲВ.

Кор билан кўмилиб қолган бошқа уч кишини қутқаришнинг иложи бўлмади – уларнинг барчаси эркаклар бўлиб, иккитаси Жалолобод вилоятидан, бири эса Баткенлик бўлган.

Иккала ҳалок бўлганларни қор кўчишидан ярим соатлар ўтган топишган, учинчи қурбонни эса қутқарувчилар кечқурун соат иккиларда қор остидан чиқарганларини хабар берди «Клооп»га ФҲВ кризис ҳолатлар маркази бошлиғи Мухамед Субаров.

Ҳозирда Бишкек – Ўш трассасининг хатарли ҳудудида кечқурун қор тозаланишидан кейин йўлнинг бир қисми очилган.

Қор кўчиши ҳавфи очиқлигича қолаётгани учун учун ФҲВ ушбу трассани камида 20 мартгача кечқурун беркитишга киришмоқчи.

Айни пайтда гувоҳлар Бишкек-Ўш йўлининг Тоо-Ашу перевали тунелида «50-100 та машина» тирбадликда қолганлигини хабар беришмоқда.

«У ерда каттакон КАМАЗлар ҳам бор. Кучли қор ёғаётганлиги учун, биз ҳатто машинадан чиқа олмадик. Кўпчилик машиналар қор бўронига тушиб қолганлар.[...] Биз камида қирқ минутча турдик – баъзи бирлар икки соатдан зиёд туришди», - дейди Саадат Байгазиева.

Қутқарувчилар замбарак отиш орқали сунъий қор кўчиши уюштирдилар – 14 минг куб метрга яқин қор кўчди, бироқ хабарларига кўра, вазият ҳозирча «оғирлигича» қолаётгани айтилмоқда.

Субарова сўзларига кўра икки-уч хафта давомида бутун республика бўйлаб «кучли» қор кўчиш эҳтимоли бор.

«Ундан ташқари Сари-Таш ва Чон-Алай йўналишида вазият жуда оғир. Ўшдан Сари-Ташга олиб борувчи йўлда кучли шамол ва қор бўрони йиғилмоқда, яъни йўл беркитилган», - деди ФҲВ ходими.

Қор кўчиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этилиши учун, мудофаа вазирлиги бошқармаси, транспорт вазирлиги ҳамда ички ишлар вазирлиги отув жараёнига кўмаклашмоқда.

Бу қор кўчиши билан боғлиқ биринчи ноҳуш ҳолат эмас – 24 ноябрда шунга ўхшаш ҳоллар Бишкек-Ўш трассасининг қарийб айнан шу қисмида содир бўлган эди.

Ўшанда ҳам уч киши ҳалок бўлган эди, қор остида қолиб кетган машида икки Хитой фуқароси ва бир қирғизистонлик бор эди.

Муалиф: Бектур Искендер ва Зарема Султанбекова