Ўш мэри партияси сайлов натижаларини шаҳар судида рад этишга «улгурмади»

628

Мелис Мирзакматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси шаҳар кенгашида кўпчилик ўринга эга бўлолмаган маҳаллий сайловлар натижалари устидан ўз вақтида шикоят қилишга улгурмади. Қонунга биноан барча шикоятлар судда уч кун давомида қабул қилинади.

«Улуттар биримдиги» барча участкалар натижасига кўра, шаҳар кенгашида кўпчилик 45 ўриндан 23 тасига эга бўлиши кераклигини баён этмоқда.

Бироқ Марказий сайлов комиссияси учта участкада сайлов натижаларини бекор қилди ва Мирзакматов партияси кутилган икки мандатидан маҳрум бўлди.

Ўш мэри собиқ ўринбосари ва «Улуттар биримдиги» партияси лидерларидан бири Таалай Сабиров, «Клооп»га берга интервюсида Ўш шаҳар суди партиянинг уч участкадаги сайловлар овози бекор қилинишига қарши даъвосини рад этди.

Партия вакиллари судда, шикоятни ўз вақтида — сайлов натижалари эълон қилинишидан сўнг уч ку давомида беришга улгармаганликларини айтишди.

«Аризалар (шикоятлар) сайлов якуний натижалари эълон қилинишидан сўнг 3 календар куни давомида берилади», - деб айтилган «Шаҳар кенгашига депутатларини сайлаш» қонунинг 43 моддасида.

Собиқ мэр ўринбосари сўзларига кўра, партия шаҳар кенгаши сайлови ҳақидаги суд қарорини рад этмоқчи.

«Ҳукм 13-да чиқарилди. Биз эса уни 15 март кеч олдик. Одамлар ушбу қарор учун самолетда учиб бордилар [Бишкекга]. Биз ҳозир ҳужжат тайёрламоқдамиз, бироқ судда биз улгурмаслигимизни айтишди», - деди Сабиров.

Ўшдаги энг таниқли партия рақиби – социал демократлар — Марказий сайлов комиссияси қарорин адолатли эканига ишончлари комил.

Уч участкада натижалар бекор қилиниши ҳақида илк бор 13 мартда гап борган бориб, ўшанда ЦИК дастлабки натижаларни эълон қилган эди.

Ҳисоб натижаларидан норози «Улуттар биримдиги» тарафдорлари Ўшда 1000 кишидан иборат митинг ўтказиб, ҳукумат ушбу участкалар овозини бекор қилиб сайловчилар ҳақ ҳуқуқини бузмоқда, деган чиқиш қилгандилар.

Муаллиф: Суербек Аманов