Мухолифат ҳукумат истеъфоси учун жанубда митинг уюштиради

667



«Ата Журт» ва «Бутун Кыргызстан» яна вазирлари маҳкамасининг истеъфога чиқиши ва 1993 йилги Конституцияни қайтарилишини талаб қилмоқда. Мухолифат партиялари 31 мартда Баткенда қайта митингга чиқишади.

«Ата Журт» лидери Қамчибек Ташиевнинг матбуот котиби Нургази Анаркулов мухолифат 31 мартда жорий ҳукуматга қарши такрорий митинг уюштирмоқчилигини айтди.

«Мухолифат лидерлари учрашиб, натижада Баткен вилоятида 31 мартда минглаган одамлар иштирокида митинг ўтказишга келишиб олдилар [...] Чунки, бошқа жойлардагидай Баткенда норозилар кўп», - деди Анаркулов.

Унинг сўзларига кўра, мухолифат ҳокимиятга 1 мартдаги дастлабки митингда илгари сурилган - ҳукумат истеъфоси ва 1993 йилги эски конституцияни қайтарилиши талабларининг амалга оширилиши учун «яна бир имконият беришга» қарор қилгган.

Анаркулов мухолифат янги талаблар қўйиш ниятида эканини қўшиб ўтди. Котиб айнан қандай талаблар ҳақида гап бораётганлигига аниқлик киритмай, журналистлар бу ҳақда «митингдан билиб олишини» айтди.

«Агарда 31 мартда бўлиб ўтадиган митинг талаблари бажарилмаса, унда республиканинг барча ҳудудларида митинглар уюштирамиз», - қўшиб ўтди Ташиев матбуот котиби.

Ҳукумат ахборот сиёсати бўлими мудири Султан Каназаров ўз навбатида ҳукумат доимо мухолифат фикрини тинглашга тайёр эканлигини айтиб, бироқ ҳозирча ушбу партиялар томонидан бирор бир талаб келиб тушмаганини билдирди.

«Ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган одамлар, нима учун ҳукумат иш ташлаши кераклигини айтмаяпти», - деди бўлим мудири.

Каназаров – нима учун мухолифат ҳукуматни истеъфога кетиришнинг ягона қонуний йўли парламент орқали бу ташаббусни кўтармаётганини айтади.

«Менимча, улар буни [ҳукумат истеъфосини] парламентда асослаб бериш кераклиги учун бу ишни бошлашмайди. Ушбу асоснинг йўқлиги туфайли, буни парламентда эмас, кўчада эшиттиришни маъқул кўрадилар», - деб ҳисоблайди матбуот хизмати раҳбари.

Президент Алмазбек Атамбаев аввалроқ махолифат билан «музокаралар олиб боришга» тайёр эканлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ташиев каби мухолифат сиёсатчилари ўз фикрини парламентда эшиттира олиш имконияти борлиги «яхши».

«Мухолифат асосан, ривожланган мамлакатлар учун керакдир. […] Уларда сиёсий талаблар борлиги тўғри», - деди мамлакат раҳбари.

Ташиевнинг сўзларига кўра 1 мартда бўлиб ўтган намойишлар «Ата Журт» ва «Бутун Кыргызстан» томонидан 4 мартда бўлиб ўтган маҳаллий шаҳар кенгашларида «тоза ўтказилиши» учун уюштирилган эди.

Ўшанда мухолифат Ўшдаги сайловларда биринчи ўринни қўлга киритган, бироқ шаҳар кенгашида кутилган кўпчиликни ололмаган Мелис Мирзакматов партиясини кўллаган эди.

«Бутун Кыргызстан» лидери Адахан Мадумаров, ўшанда агарда ҳукумат истеъфоси 15 мартгача бажарилмаса, унда мухолифат «меъёр қабул қилишини» маълум қилган эди. Мадумаров қандай меъёрлар ҳақидага гап бораётганлигига аниқлик киритмади.

Муаллиф: Суербек Аманов