Бишкек: 130чи маршрут таксиси йўловчилари «Дордой»гача икки сом зиёд йўл кира тўлашади

646



Бишкекнинг №130 маршрут ҳайдовчилари мэрия қарорига хилоф равишда йўловчилардан «Дордой» бозоригача ўн сом йўл кира олмоқда. Ҳужжатга биноан улар барча маршрутлар бўйлаб саккиз сом йўл кира ҳаққи олишлари керак.

Бишкек маршруткалари орасида саккиз сомдан зиёд йўл кира ҳақини фақатгина аввалидан бошлаб сўнгги манзилгача бекатларда тўхтамайдиган жамоат транспортлари орасида - 12 экспресс-маршруткалари олиши мумкин.

Транспорт назорати бошлиғи ўринбосари Азат Бейшеев «Клооп»га берган интервюсида №130 маршрути ушбу рўйхатга кирмаслигини ва унинг ҳайдовчилари Жал кичик районидан «Дордой» бозори орақали Ак-Жаргача саккиз сом йўл кира олишлари кераклигини айтди.

Бироқ Бишкек мэрияси шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Геннадий Милицкийдан олинган маълумотларга кўра, 130-чи маршрут йўл ҳаракати экспресс-маршрут таксиси ҳисобланади.

Бишкек мэри ўринбосари Айгул Усунбакунова «Клооп га берган интервюсида «Дордой» бозори Бишкек шаҳрига қарашли эканлигини айтди.

130-чи маршурти ҳайдовчилари бригадири Эсен бозоргача «ҳеч ким» ўн сом йўл кира олмаслигини билдирди.

«130чи маршрут таксилари Наврўз байрами муносабати билан барчага бепул хизмат қилади», - деди бригадир.

№130 маршрут йўловчиси Эркин Жолдошев «оддий ҳалқ» бошланғич нарҳ - саккиз сомни ташкил этишини билмаслигини айтади.

«Бироқ бензин нархи кўтарилди. Кўпчилик учун икки сом хеч нарса эмас, бироқ битта ҳайдовчи учун таъмирлаш [автотранспортни] қимматга тушади. Ҳайдовчиларга ҳам осон эмас», - дейди Жолдошев.

«Дордой» яқинида Келечек янги чек яшовчиси Бузияда Тагаева ҳайдовчилар уларнинг маршрутини шаҳар ва шаҳар ташқарисига бўлишини «адолатсиз» деб ҳисоблайди.

«Янги кўча яшовчилари аҳволи оғир ва ахир икки сом ҳам пул», - таажубланади Тагаева.

Бишкек мэрияси қоидалари

Бишкек транспорти тарифи қийматини шаҳар мэрияси бошқариб туради. Бишкек шаҳар кенгаши қарорига кўра, ҳозирда маршрут таксисида ҳаракатланиш эрталаб соат олтидан то кечки соат тўққизгача саккиз сомни, кечки соат тўққиздан то соат 12гача ўн сомни ташкил этади.

Ўрта Осиё бозор эркинлиги институти (CAFMI) ижрочи директори Мирсулжан Намазалиев жамоат транспорти нархини транспор фирмаларининг ўзлари белгишлари керак, деб ҳисоблайди.

«Мен ушбу қоидалар бозор муносабатига қарши ва антиконституцион деб ўйлайман, чунки бу бизнес, бизнес эса ўзига ўзи нарх белгилаши лозим», - изоҳлади Намазалиев.

«Бишкекский деловой клуб» вакили Улул Кидирбаев «Клоопга», агарда микроавтобусларда йўловчиларни ташиш фойда келтирмаётган бўлса ва маршрутка эгалари ҳаражатларни қоплаши ва даромад олиши керак бўлса, унда бизнес нуқтаи назаридан 130 маршрути тарифининг кўтарилиши «оқланган» деб ҳисоблайди.

Кидирбаев, қонун чиқарувчи орган нуқтаи назаридан ушбу келишув [ўн сомдан йўл кира олиш] амалга оширилмаган бўлса, унда бу ноқонуний амал эканини айтади.

Милицкий «Клоопга» берган интервюсида ҳозирда Бишкекда жамоат транспорти тарифи «муаоммоси кўндаланг турганини» ва шунинг учун ҳукумат тўловни кўтармоқчи эканини билдирди.

«Мавжуд тарифлар харажатларни оқламайди», - аниқлик киритди Бишкек мэриси шаҳар транспорти бошқармаси бошлиғи.

2012 йилнинг февралида Бишкек мэрияси шаҳар жамоат транспортида ҳаракатланиш икки сомга қимматлашиши баён қилди, лекин нархлар кўтарилиши аниқ санасини ҳукумат ҳали айтишмади.

Жамоат транспортида нарх кўтарилиши ҳақида гаплар 2011 йилнинг ноябридан буён айтилиб келади. Ушбу гапларга ишонсак, автобус йўл кираси саккиз сомгача, маршрутка эса – ўн сомгача кўтарилиши кутилмоқда.

Бишкекнинг йўл кира саккиз сомдан зиёд олинадиган экспресс-маршрутлари рўйхати

№177 Ўш бозоридан - «Дордой» бозоригача — 10 сом;
№191 ж/д Вокзал - «Дордой» бозори — 10 сом;
№230 «Дордой-Плаза» савдо маркази - «Дордой» бозори— 10 сом;
№233 Аламедин бозори - «Дордой» бозори — 10 сом;
№234 «Мадина» савдо маркази - «Дордой» — 10 сом;
№226 6 микрорайон-рынок «Дордой» — 15 сом;
№252 микрорайон Асанбай - «Дордой» — 15 сом;
№123 микрорайон Аламедин-1 - «Дордой» — 15 сом;
№128 микрорайон Асанбай - «Кербен» бозори — 15 сом;
№192 «Киркомстром» бекати - «Ак-Суу» бозори — 15 сом;
№193 12 микрорайон- «Ак-Суу» бозори— 15 сом;
№203 «Арча-Бешик» - «Дордой» — 15 сом.