Адвокат: МХДҚ СИЗОси «Мегаком» собиқ раҳбари соғлигига зарар етказмоқда

579

«Мегаком» уяли алоқа оператори собиқ раҳбари Азамат Мурзалиевнинг адвокати унинг ҳимояси остидаги шахс миллий хавфсизлик давлат қўмитаси СИЗОсида керакли тиббий ёрдам ололмаётганини айтмоқда . МХДҚ уни қонун доирасида сақланаётганини айтмоқда.

Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитаси изоляторида ўтказилган сўнгги бир ярим ой, «Мегаком» собиқ бош директори Азамат Мирзалиев отит – қулоқ хасталиги ривожланишига олиб келди.

Адвокат Виктория Каргабаева 19 мартда журналистлар олдида мана шундай маълумотларни айтди.

Ундан ташқари, унинг сўзларига кўра Мирзалиев қўлга олиниш пайтида ўткир бронхитдан даволаниш муолажасида эди, бироқ ҳозир дори-дармонлар унгача етиб келмаяпти.

«Мумкин, сиз ишонмассиз, бироқ ой давомида у даволанмади, чунки врач томонидан тайинланган дори-дармонлар унга шунчаки СИЗО ходимлари томонидан ўтказилмайди», - дейди Каргабаева.

Адвокат сўзлаларига кўра, у аризаларга жавоб бермайдиган суд ҳокимияти вакиллари утстидан шикоят қилмоқчи.

«Сиз суд аризаларининг бирортасида, бизнинг ҳимоямиз остидагилар фойдасига хизмат қилиши мумкин бўлган бирор бир ҳужжат топа олмайсиз», - шикоят қилади ҳуқуқшунос.

Мурзалиев коррупцияда гумон қилиниб - МХДҚ ходимлари томонидан 2012 йилнинг январида қўлга олинган эди – тахминларга кўра у 140 миллон сомдан зиёд зарарга олиб келган молиявий фирибгарликда айбланмоқда.

Бишкек шаҳар суди тергов жараёнида Мурзалиевни 31 мартгача МХДҚ СИЗОсида сақлаш билан жазолаш тайинланди.

МХДҚ жамоат билан алоқа бўлими бошлиғи Нурлан Токталиев, Мурзалиевнинг сақланиш шароитига оид бошқарма устидан қўйилган барча айбларни рад этди.

«Биз ҳар томонлама ҳаракталаримиз ўрнатилган қонунга биноан бажарилганлигини айта оламиз[...] Омбудсмен ва ҳуқуқ ҳимоячиси – уларинг бари СИЗОга ташриф буюришган эмас. Сақланиш шароитида [Мурзалиевнинг] бирорта ҳам жиддий қонунбузарликка йўл қўйилган эмас», - деди Токталиев «Клооп»га берган интервьюсида.

Коррупцион тизимларда айблов

МХДҚ антикоррупцион хизмати маълумотларига кўра, Мурзалиев ва уяли алоқа операторининг бошқа раҳбарлари кампания пулларини сохта пудратчи орқали ўзлашлаштириш имконини берган «коррупцион схема»га кўшилган деб топилган.

Мурзалиев тарафдорлари Қирғизистон тадбиркорлари Уюшмасини ҳисобга олган холда, собиқ бош директорнинг айби тасдиқланмаганлигини айтиб, Мурзалиевни исботлар тўплашдан олдин қўлга олинганидан таажубланга эдилар.

Мурзалиевни ушбу лавозимга 2011 йилда «Мегаком» миллийлаштирилишидан сўнг давлат томонидан тайинланган эди.

Миллийлаштириш 2010 йил инқилобидан сўнг бошланган эди. Унгача уяли алоқа оператори ағдарилган президент Курманбек Бакиев таъсири остида экани айтилади.

Мурзалиевни ўша пайтда бош вазир Омурбек Бабановнинг «Республика» партияси бошчилик қилиб келган давлат мулки вазирлиги хизмат қилар эди.

Ўз навбатида Мурзалиевни қўлга олган МХДҚ коррупцияга қарши хизмати президент Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан тузилган эди.