Жалолобод вилояти ғарбида беморлар қор кўчкиcи остидан чиқариб олинди

640



Тез ёрдам олиб кетаётган бемор қишлоқдан Жалолобод ғарбидаги касалхонага тезда етиб боролмади. Маҳаллий аҳоли беморларни от устида олиб ўтишга ёрдамлашдилар, шифокорлар эса касалхонагача пиёда етиб олишди.

Жалолобод вилояти муассасаси раҳбари Абдрашит Умарбеков барча беморларни олиб чиқилганини ва ҳозирда ҳаммаси жойига тушганини айтди.

«Йўл тозаланмоқда. Терек-Сая қишлоғигача йўл эртагача тозаланади», - дейди Умарбеков.

Чотқол тумани ҳокими Ахматбек Таласбай уулу беморларнинг шифокорлар томонидан эвакуация қилинганлигини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли вакиллари беморларни битта-битталаб от устида олиб чиқишган.

«Мен кеча ўз ўринбосарим билан бирга гуруҳ юбордим. Бугун уларни олиб чиқишди», - деди аким.

Ҳозирда беморлар Чотқол вилоятидаги Қаниш-Қия қишлоғи касалхонасида.

«Қор ёққани туфайли тўхтаб қолдилар»

19 мартда Туман кенгаши депутати Рахия Онорбаева «Клооп» мухбирларига Қаниш-Қия шаҳри марказий касалхонаси бўронда қолиб кетган шифокорлари ҳақида айтиб берди.

Докторлар 18 мартда Башқи-Терек ва Чақмақ-Суу қишлоғига аҳолини кўздан кечириш учун келганлар ва шаҳарга қайтиш касалхонага йўлида улар кучли бўронга дуч келганлар.

Бачаси бўлиб 18 шифокор бўронда қолиб кетганлар. Улар орасида муолажага муҳтож уч қишлоқ яшовчиси ва беш ойлик ва ярим ёшар гўдак икки гўдак ҳам бўлган.

19 мартдан 20 мартга ўтар кечаси касалхона шифокорлари бўрондан соғ қолиш учун маҳаллий чўпонлардан бирининг уйида тунашга тўғри келди. Шифокорлар олдига маҳаллий аҳоли ва уч кунга мўлжалланган озиқ-овқат билан биргаликда туман маъмурияти ходимларидан иборат гуруҳ юборилди.

Гурух аъзоларидан бири, Жалолобод вилояти Чотқол туманини Башқи-Терек қишлоғи яшовчиси Самат Ботобеков озиқ-овқат етказиб бериш учун 10 километ масофани отда босиб ўтишга тўғри келганлигини айтди.

2011-2012 йилги қиш энг совуқ қишлардан бирига айланди – кучли ёғингарчиликлар туфайли Бишкек-Ўш йўлида қор кўчиши уч кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

Бундан ташқари қор ёғиши натижасида Жалолобод вилоятининг қишлоқ жойларида бўрилар ҳамласи кескинлашди.

2012 йил январ ойидаги паст ҳарорат туфайли, таълим вазирлиги Қирғизистоннинг тўрт вилоятларида 100 мактабда дарсларни тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

Муаллиф:Миргуль Эшбаева ва Эртабылды Икрамидинов