Қирғизистон Бош прокуратураси милиция ходимлари участкага олиб келган 6 яшар боланинг йўқолишидан сўнг улар устидан жиноий иш қўзғатди. Ички ишлар вазирлиги жиноий иш юзасидан шарҳлар беришдан бош тортмоқда.
Мамлакат бош назорат органи сайтига биноан ИИВ ходимини 6 ёшар боланинг ўғирланишида айбланмоқда.
Улар Жиноий кодекснинг уч моддаси бўйича гумон қилинмоқдалар – одам ўғирлаш, ўзининг хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда шубҳаланмоқда.
“2012 йил 20 февралда ўтказилган текширув натижасида ИИВ ходимлари болалар ҳуқуқи бўйича мутахассиссиз “С.Р.”, “Х.Р.” ва вояга етмаган “С.О” ни ИИВ бўлинмаси биносига олиб келганлиги ўрнатилган”, - деб айтилади бошқарма сайтида.
Улар маълумотига кўра вояга етмаган бола ички ишлар вазирлиги биносида қолган. Ўшандан бери унинг қаердалиги ноъмалум, хабар беради Бош прокуратура.
Йўқолиб қолган бола отаси Рустам Султановнинг адвокати Бакай Албанов “Клооп”га берган интервьюсида Рустамнинг саъйи ҳаракатлари жиноятчини жазолашга эмас, балки болани излашга қаратилган.
“Бизни кўпроқ боланинг соғлиги, психик ва эмоционал аҳволи хавотирлантиради. Бу – биринчи навбатда, қолгани кейинги ўринда”, - деди у.
Адвокат, Осман 22 февралда Қирғизистонни тарк этган ва айни пайтда Қозоқистонда эканлиги ҳақида “қарама- қарши” маълумотлар бор эканлигини айтиб берди. Бошқа маълумотларга кўра у мамлакатда қолган.
«Бизнинг маълумотларимизга кўра, у [боланинг онаси] шу ерда [Қирғизистонда] квартирада яширинмоқда, бироқ қаерда эканлигини биз ҳозирча билмаймиз, топа олмаяпмиз», - деди адвокат.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Олег Каназоров, Рустам Султанов Қозиғистон фуқароси бўлмиш боланинг онаси билан алоқага чиқишга ҳаракат уринганини айтди, - бироқ у телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти.
Ҳуқуқ ҳимоячиси, шаҳар милицияси ушбу фактлар ҳақида билган, чунки “қарорни у қабул қилган” деди. Казаковнинг айтишича усиз [Шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи] рухсатисиз, ходимлар буни ишга оширолмас эдилар, деб ҳисоблайди.
ИИВ матбуот котиби Рахматилло Ахмедов, ушбу маълумотни тасдиқламади. У ИИВ “жиноий иш якунидан” сўнг бу ҳақда шарҳлар беришини мумкинлиги қўшиб ўтди.
Ўғирлаш тарихи
Адвокат Бакай Албанов, ота боланинг ўғирланишида ўзининг 2011 йилда ажрашган собиқ хотининидан шубҳаланаётганини айтди. Унинг фикрича у милиция ходимларини ёллаб, болани чет элга олиб чиқиб кетган бўлиши мумкин.
Бола ким билан қолиши борасида ҳали суд бўлган эмас. Адвокатнинг сўзларига кўра, агарда суд Қозоғистон қонунлари бўйича олиб бориладиган бўлса, онанинг болага устидан ғамхўрликни қўлга киритиши осон бўлади.
“Бизнинг таҳминимизга кўра, онаси уни Қозоғистонга олиб кетиб, бизнинг қонунлар таъсир эта олмайдиган қилган. Агарда суд Қозоғистонда бўладиган бўлса, биз бирор нарсани тасдиқлай олмаймиз”, — дейди адвокат.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Олег Каназаровнинг сўзларига кўра, ўн кун олдин Султанов ўғли билан Асман таҳсил оладиган мактаб олдида милиция ходимлари томонидан қўлга олиниб Бишкек ички ишлар бўлимининг Бош бошқармасига келтирилган (ГУВД).
Казаковнинг айтишича, ГУВДга келгандан сўнг бола отасидан тортиб олинган, шундан бери боланинг қаердалиги ноъмалум.