Ўш мэри партияси МСКни маҳаллий сайловда овозларни «нотўғри» санашда айбламоқда

689

Ўш мэри Мелий Мирзакматовнинг «Улуттар Биримдиги” партияси шаҳарнинг уч участкадаги сайлов натижаларни бекор қилиниши натижасида улар шаҳар кенгашида икки мандатни йўқотди ва 23 ўрнига 21 мандат олиши мумкин.

«Улуттар Биримдиги» вакили Нуркиз Кадирбек қизи журналистлар билан учрашувда МСК овозларни ҳисоблашда Ўш мэри партияси учун берилган овозлар ҳақидаги «нотўғри» маълумотларни тарқатган.

Уларнинг ҳисоблаши бўйича, «Улуттар Биримдиги» Ўш шаҳар кенгашида 23 ўриндан 21 тасини эмас, балки 45 тасини эгаллаши кераклигини баён қилди.

«Биз ЦИКдан [Марказий сайлов комиссияси] – сайловчиларимиз овозларини бизга қайтариб беришини сўраяпмиз. Биз бор йўғи шуни истаймиз», - деди Кадирбек кизи.

Сайлов натижаларидан норозилар Ўшда сайлов натижалари бекор қилинган участкаларда қайта сайлов ўтказиш талаби билан митингга чиқдилар.

Партия лидерларидан бири Таалай Сабиров, митингда «Улуттар Биримдиги» марказий сайлов комиссиясидан нима учун ушбу участкаларда сайлов натижаларини бекор қилганлигини тушунтириб беришни талаб қилди.

«ЦИК ҳалигача сайловларнинг расмий маълумотлари якуний ҳисоботини чиқармаяпти. Биз митингга чиққанимиз учун. Бироқ бу митинг - норозилик митинги. Нима учун 3692 овоз бекор қилинган? Бу сайловчи ҳуқуқларинининг бузилиши», - деди Сабиров.

Мирзакматов партияси барча участкаларни ҳисобга олган ҳолда сайлов куни 47,35 фоиз овоз тўплаб маҳаллий кенган сайловида биринчи ўринни эгаллади.

Сайлов марказий комиссиясининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра «Улуттар Биримдиги» партияси 43,46 фоиз овоз тўплаган.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнара Жоробаева «Клооп»га берган интервюсида «қонунбузарликлар туфайли» учта участка натижалари бекор қилинганлигини айтди. У айнан қайси участкалар устида гап бораётганига аниқлик киритмади.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати ходими Болот Жумалиевнинг айтишича, натижалар аниқ ва ЦИК уларни расмий сайтда 14 мартда баён қилади.

У баҳсли мандатлар, қолган фоизлар бошқаларга нисбатан кўпроқ бўлган партияларга берилишини айтиб ўтди.

«Масалан қайсидир партияда 5,97 фоиз мандатга эга. Қолдиқ эса 97 фоиздан зиёд. Айнан шулар мандатга эга бўлишади», - изоҳлади Жумалиев.

Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган социал демократлар ва «Республика» партияси вакиллари комиссия қароридан қониққанлар. Улар фикрига кўра Марказий сайлов комиссияси «қонунга биноан иш қўрмоқда».

«Шаҳар кенгаши сайловини ўтказиш қарори бор ва ЦИК шунга кўра иш олиб бормоқда. Бировнинг манфаатини кўзлаб эмас, қонун сўзига биноан», дейди Ўшдаги социал демократлар партияси вакили Зуура Каденова.

«Улуттар Биримдиги», «Ата Журт» ва «Бутун Қиргызыстан» мухолифат партиялари қўшилишиб, бир позицияни ташкил қилаётган бир пайтда, СДПК ва “Республика” парламент коалициясида шериклардир.

Муаллиф: Суербек Аманов