Ҳукумат Ахмат Бакиевнинг қочишида ким айбдорлигини аниқламоқда

806

Қирғизистон парламентининг бир неча дупутати (ЖЎДХ) Жазони ўташ давлат хизматини ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг укаси Ахматнинг манзил колониясидан қочишига дахлдорликда айбламоқда. ЖЎДХ эса Бакиев ўзининг «наъмунали хулқи билан» жазонинг осонлашрилишини қозонди, демоқда.

«Ата- Мекен» партияси депутати Туратбек Малдибеков, Ахматбек Бакиевнинг қочиши «2010 йилдан» бошлаб режалаштирилганини айтди.

«Жазо чорасини ўзгартирадиган ЖЎДХ – қонуний ёки ғайриқонунийми чорани ўзгартиради. Жазо чораси кучайтирилган бўлган, лекин уни манзил колониясига ўтказишга ўзгартирдилар», - дейди парламентарий.

Халқ вакили сўзларига кўра, ГСИН бошқармаси Ахматбек Бакиевнинг қочишига ёрдамлашган. Унинг айтишича собиқ президентнинг укаси қочиши Жазони ўташ давлат хизмати мансабдорлари аралашувисиз амалга ошириб бўлмас эди.

«Менимча бир ойдан сўнг биз Бакиевнинг қаердалигини биламиз. […] Далиллар Бакиев самолётда учиб кетганлигига кўрсатмоқда. Мен аниқ айта олмайман, бироқ гумон қила оламан», - деди Малдибеков.

Социал-демократлар депутати Ирина Карумушкина, Ахматбек Бакиевнинг қочиши ГСИН ходимлари «пала-партишлигидир» деди. Унинг фикрича Бакиевнинг ғойиб бўлиши бир ёки икки киши томонидан режалаштирилиши мумкин эмас эди.

Собиқ президени укаси ғойиб бўлишидан сўнг «Коммент.кг» ахборот порталида пайдо бўлган қочиш версияларинг бирида, Ахмат Бакиев шахсий самолётда чет элга учиб кетган бўлиши мумкинлиги ёзилган.

Карамушкина самолёт ҳақидаги таҳминни «сафсата» деб номлади. Унинг фикрига кўра бу эътиборни чалғитиш учун ўйлаб топилган махсус воқеа бўлиши мумкин.

«Балки қаердадир яширинаётгандир.[…] Қолаверса чегарачилар айтишича у Афғонистон ёки Тожикистоннинг тоғли йўллари орқали қочиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Чегарачилар бу ҳолда уни қўлга олиниши мумкинлигига кафолат бера олмаймиз дейишди», дейди депутат.

Жазони ўташ давлат хизмати матбуот котиби Александр Никсфорд ўз навбатида тергов барча қарорни «қонунга биноан» бажарганинлигига ишонтирмоқда.

«Депутатлар жуда узоқдан, ГСИН раҳбарияти у ўзини қандай тутаётганлиги ҳақидаги маълумотни нотўғри талқин қилмоқда, деган принципдан бошлашди. Ҳар бир маҳбус манзил колониясига кўчирилиш, жазони енгилллаштириш ҳуқуқига эга. Ҳаммаси маҳбуснинг хулқи ва жазо муҳитига боғлиқ», - дейди ЖЎДХ вакили.

Унинг сўзларига кўра ЖЎДХга Ахматбек Бакиевнинг манзил колониясига кўчирганига ҳеч бир шикоят йўқ. Никсфорд маҳбуслар манзил колониясида «эркин» режимда яшашларига яна бир бор урғу берди.

«Агарда манзил колониясида сақланаётган маҳбусга қўриқчи тайинланса, унда бу қонуннинг бузилиши бўлар эди», - деди матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, тергов гуруҳи ҳозирда Бакиев қочиши факти текшируви билан шуғулланмоқда, бироқ ҳозирча бу амалиёт самаралар берганича йўқ.

ЖЎДХ маълумотларига кўра, 2012 йил 24 январда собиқ президентнинг укаси соғлиги ёмонлашгани туфайли Бишкекнинг хусусий касалхонасига келтирилган эди.

Бироқ, Никсфорд сўзларига кўра, клиникадан йўқолиб қолишидан аввал Бакиев эркин ҳаракатланиш учун жигар циррозидан бироз даволаниб олган эди.

«У ўзини анча-мунча яхши ҳис эта бошлади. Касалхонада ҳеқ қанақа қўриқчиларнинг йўқлиги учун, инсон бемалол туриб кетиб қолиши мумкин. Бор гап шу. Балки кимдир уни олиб кетиш учун келгандир. Мен у чиқиб маршрут таксиси излаган деб ўйламайман», - қўшимча қилиб ўтди матбуот котиби.

Ахматбек Бакиев 2010 йилнинг июл ойида қўлга олинган эди. У қуролланган уюшма ташкил қилиш, қуролларни ноқонуний сақлаш ва фирибгарликда айбдор деб топилган.

У етти йилга ахлоқни тузатиш колониясида қамоқни ўташга маҳкум этилган. Бироқ амнистияга биноан унинг муддати 2014 йилнинг сентябригача қисқартирилган.

Муаллиф:Раим Досункулов