Бишкек шаҳар суди МХДҚ бюджетини фош этишни таъқиқлади

653

Ҳуқуқшунос Нурбек Токтакуновга Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) харажатлари рўйхатини фош этишга рухсат бирилмади. Бишкек шаҳар суди фикрича, ушбу маълумот «махфийлаштирилган». Ўз навбатида Токтакунов парламентда тарқатилгани айтилаётган МХДҚ харажатлари жадвалини намойиш этди.

Ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитаси фуқаролар учун очиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

У «Давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари маълумотларининг очиқлиги» қонунидан келиб чиқмоқда. Унга кўра давлат хизматлари ўз бюджети ҳақидаги маълумотни халққа тақдим этиб боришлари лозим.

«Барча фикрлайдиган одамлар, ушбу маълумотнинг тарқатилиши ҳеч қандай ҳавф туғдирмаслигини тушунади», - ҳисоблайди Токтакунов.

Ҳуқуқшунос шу йилгача МХДҚ бюджети парламент йиғилишида очиқ ойдин муҳокама қилинганлигини далил қатори келтирмоқда.

Жорий йилдан бошлаб муассаса бюджети давлат сири қаторига кирувчи маълумотлар сафига қўшилганини айтади Токтакунов.

Бундан аввалроқ биринчи инстанция суди Тохтахунов талабини қондирмай, қўмита бюджетини фош этишни таъқиқлаганди.

Бишкек шаҳар суди 14 мартда ҳудди шундай қарор чиқарган эди – Антонина Рибалкина ҳукмига биноан, қўмита бюджети махфийлигича қолиши керак.

Токтакунов суд жараёнида МХДҚ ҳуқуқшуноси Ярослава Баженовадан бюджетни фош этган кишини нима кутаётганини сўради.

Баженова бюджетни фош этган одам жиноий жавобгарликка тортилади, деб жавоб берди.

ГКНБ ҳуқуқшуносининг суддаги чиқишидан сўнг, Токтакунов ўтирганларнинг барчасига Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитаси харажатлари жадвалини тарқатди ва ушбу маълумотларни «қонуний» йўл билан Қирғизистон парламенти эшиттиришида қўлга қиритганини баён этди.

«Ўтган барча йилларда маълумот парламент йиғилишларида эшиттирилар эди. Жинойи иш қўзғатаверинг, балки ўшанда иш жойидан қўзғалиб қолар», - деди Токтакунов.

Беженова ҳуқуқ ҳимоячиси тарафидан тарқатилган жадвал қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини текшириш лозимлигини айтди.

Токтакунов учрашувга ташриф буюрганларга тарқатга бюджет лойихасига биноан, ГКНБ бюджети 2012 йилда 1 миллиард сомдан ортиқроқ маблағни ташкил этган.

Муаллиф:Эльдияр Арыкбаев ва Зарема Султанбекова