Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров «Ай Кью» хусусий мактабининг битирувчиларига тез орада шаҳодатнома беришни топширди. Бу ҳақда 1 августда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.
Бундан ташқари, тегишли ваколатли муассасалар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари бунга йўл берган ходимларни тез орада жавобгарликка тортиш бўйича зарур чораларни кўриш топширилди.
«Шунингдек, бу вазиятни олдини олиш мақсадида билим бериш тизимини лицензияли ишларини изга солувчи меъёрий-ҳуқуқий актларга ўзгартириш ва тўлиқлашлар киритиш ҳақидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамасига белгиланган тартибда киритиш топширилди», — деб қўшимча қилишди.
Бунгача Таълим вазирлиги «Ай Кью» мактабининг экстернат йўли (бир йилда 2 синфни битириш) билан ўқитишга лицензияси йўқлигини айтиб, битирувчиларга шаҳодатнома берилмаслигини билдирган.
Бундан ташқари, вазирлик махсус комиссия тузган. Унда ўқувчиларнинг ота-оналари, адвокат ва ўқитувчилардан иборат комиссия мактабдаги бир қанча қонунбузарликлар аниқланган.
Шунингдек, муассаса «Ай Кью» бир йилда икки синфни битириш учун 84 ўқувчининг ота-онасидан ҳар биридан 60 минг сомдан 75 минг сомгача (тахминан умумий олти миллион сомдан ортиқ) пул олгани ноқонуний эканини таъкидлаган. Вазирлик маблағ фуқароларга қайтариб берилиши керак, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари масалага эътибор бериши керак деб айтган эди.
«Ай Кью» хусусий мактабининг директори Мадина Кубаева ўтган йили ўнлаб болага шаҳодатнома берилганини, бунгача лицензия бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаганини айтган.
Кубаеванинг адвокати Тимур Иманкулов «вазирлик лицензиялаш ҳақидаги қонунни бузаётганини» билдирган, шунингдек, адвокат вазирлик «Ай Кью»нинг ишига «эътибор бермаган, агар мактабнинг қонунбузарликлари бўлса, олдинроқ айтиши керак эди» деб таъкидлаган.