Бир кадр билан: Садир Жапаров янги Қирғизистонни қуриш бўйича китоб ёзди

138

Президент Садир Жапаровнинг «Янги Қирғизистонни қуриш йўналиши» деган номли китоби нашрдан чиқди. Бу ҳақда «Кабар» давлат ахборот агентлигидан билдиришди.

Садир Жапаровнинг китоби. Сурат: «Кабар»

Жапаров ёзган китоб тўрт бўлимдан иборат:

  • Янги Қирғизистонни қуришга йўналтирувчи ғоясининг яратиш.
  • Давлатнинг мафкурасининг асосий йўналишлари.
  • Миллий анъаналар, хусусиятлар, урф-одатлар, маданият, ошхона.
  • Якуний сўз.

Шунингдек, китобда Қирғизистон тарихи, ҳозирги воқеалар ва келажак ҳақида сўз бўлгани айтилди. Китобнинг ўзида Жапаровнинг бутун дунёда бўлаётган воқеалар вақтида Қирғизистон ҳақидаги фикр-мулоҳазаси жамланган.

Китобда президент янги Қирғизистонни қуриш ғоясининг яралиши ҳақида ҳам айтиб берган. Бунга қирғиз халқининг тарихи куч (мотивация) берган.

Жапаров мафкурани икки йўналишга бўлган — давлат ва миллий. Биринчи йўналишга у давлатни турли тармоқларда ривожлантириш мақсадини фуқароларга етказишни киритган.

Миллий мафкурага нисбатан президент «қирғиз халқининг ўзгачалигини асрлар давомида эъзозлаб, сақлаб келаётган» қирғиз халқининг ўзини тушунади. Сўзини тугатаётиб Жапаров фуқароларни янги Қирғизистонни қуриш ғояси атрофида бирлашишга чақирган.