Миллий банк чет эллик валютада пул ўтказишга киритилган чекловларни олди

177

Қирғизистон миллий банки пул ўтказишга қўйилган чекловларни бекор қилди — энди пулни қайси валютада жўнатса, шу валютада олса бўлади. Бу ҳақда 1 августда банкнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Бу қарорни миллий банк 2023 йилнинг 26 июлида қабул қилди.

Мазкур қарор ўлканинг ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлашиши учун, чет эл валютаси билан «мумкин бўлган олиб-сотиш операцияларини олдини олиш» учун қабул қилинганини тушунтирди.

Қирғизистонликлар пул ўтказишларни сом билан ва улар келган давлатнинг валютасида олади деган чекловни миллий 2022 йилнинг апрелида киритган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова