Жумгал: Мин-Кушда «Туюк-Суу» қолдиқ сақловчи жойни рекультивация қилиш бошланди

188

Норин вилоятининг Жумгал туманидаги Мин-Куш қишлоғида 1 августда «Туюк-Суу» қолдиқ сақловчи жойни рекультивация қилиш иши бошланди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Пезидент администрациясининг маълумотига кўра, Мин-Кушда умумий тўрт қолдиқ сақлаш жойи бор: «Талди-Булак», «Туюк-Суу», «Как» ва «Дальнее». Бу уран қолдиқларини сақлаган жойлар мутахассисларни кўпроқ хавотирга солади, сабаби пастида ер кўчки жойлашган.

Мин-Кушдаги рекультивация ишлари. Сурат: Президент администрацияси
Мин-Кушдаги рекультивация ишлари. Сурат: Президент администрацияси

«Агар у жилиб кетса, Мин-Куш, Кокомерен ва Норин дарёларига қўшилган Туюк-Суу дарёсининг тор водийсини тўсиб қолади. Радиоактив моддалар бор қолдиқ сақловчи жой бузилиши мумкин. Бу объектда (Туюк-Суу) ер кўчки бўлган вақтда қолдиқ сақловчи жойни сув қоплаш хавфи билан боғлиқ авария ва жуда ёқимсиз табиий ҳолат тузилган», — деб билдиришди президент администрациясидан.

13 июлда президент Садир Жапаров Минг-Куш қишлоғининг маҳаллий яшовчилари билан бу масалани муҳокама қилган. Унда объектдаги иш вақтида радиация фондининг даражаси нормадан кўтариладиган бўлса, рекультивация ишлар тўхтатилади деб билдирган. Учрашув якунида маҳаллий аҳоли рекултивация ишларига розилик берган.

1 августда «Туюк-Суу»даги қолдиқлар «Дальнее» қолдиқ сақловчи жойга ташила бошлаган. Рекултивация ишларини Жапаров ўзи видеоалоқа орқали назорат қилиб турди.

Қирғизистонда қолдиқ сақловчи жойларни рекультивация қилиш иши «Уран ишлаб чиқариш таъсирига учраган ЕврАзЭСнинг аъзо давлатлари ҳудудини рекультивациялаш» дастури асосида бормоқда. Дастурга Қозоғистон, Россия ва Тожикистон ҳам қатнашмоқда.

Қирғизистондаги рекультивация қилиш ишларини Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси қирғиз ФВВ билан биргаликда олиб бормоқда.