Жогорку Кенеш президентга Байсаловни хизматдан олишни таклиф қилди

336

Жогорку Кенешнинг депутатлари президент Садир Жапаровга Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсаловни ишдан бўшатишни таклиф қилишди. Бу қарорни депутатлар 22 июнда масалани навбатдан ташқари тартибда кўриб чиқишда қабул қилишди.

Байсаловни ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқиш таклифини «Ата-Журт Киргизстан» ва «Ишеним» фракциялари ҳамда «Мекенчил» депутатлар гуруҳи олиб чиққан.

Фракциялар Байсалов Конституциянинг 1-моддаси 6-пункти (Қирғиз республикасининг халқи номидан Президент ва Жогорку Кенеш чиқишга ҳақли) парламент қўмитасининг 20 июндаги йиғинида ва ОАВга берган интервьюсида ҳам бузган деб ҳисоблашади.

«Бу сўзлари Жогорку Кенешнинг обрўсига путур етказади. Бундан ташқари, у “Вазирлар Маҳкамаси ҳақидаги” конституциявий қонуннинг 11-моддаси 4-бандининг 4-пунктини бузади (Вазирлар Маҳкамасининг аъзосини қасамини бузгани учун ишдан бўшатиш)», — деди «Ишеним» фракциясининг бошчиси Улугбек Ормонов Байсалов давлат хизматчиси этикасини бузганини қўшимча қилиб.

Бу қарорга 72 депутат овоз бериб, учтаси қарши чиқди.

Президентга Байсаловни ишдан бўшатишни депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг вакили депутатлар номига навбатдаги ёқимсиз сўзларни айтиб, 20 июнда парламент қўмитасининг йиғинида депутат Эмил Жамгирчиев билан айтишгандан кейин киритган.

Мазкур йиғинда айрим депутатлар Соғлиқни Сақлаш Вазирлигида ажрим бўлиши мумкин дейишган. Байсалов вазирликни ҳимоя қилиб сўзлаб, депутатларга ижроий ҳукумат вакилларидан «имтихон олмай», ёзма равишда берилаётган жавобларга рози бўлинглар деган.

Жогорку Кенешнинг раиси Нурлан Шакиев Байсаловнинг сўзларига жавоб бериб, у «қонун чиқариш ҳукуматини ва ижроий ҳукумат ўртасида катта ёриқ пайдо қилмоқда» деб билдирган. Шакиев Байсалов «ўйланмаган, масъулиятсиз сўзлари» учун тартиб жавобгарлигига чақирилиши керак деган.

Байсалов 2021 йилнинг октябридан бери Вазирлар Маҳкамаси раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлайди. Бунгача 2019 йилдан бошлаб Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

Садир Жапаров президент бўлиб келгунча Байсалов Жапаровгача ҳукуматда турганларни танқид қилган. Аммо ҳозир барча иш бошланишида, ислоҳотларда ва ташаббусларда фақатгина Жапаровни қўллаган.

2022 йилнинг апрелида Жапаров ўзи ҳам Байсаловни ҳимоя қилувчи фикрини айтган. Ўша вақтларда фуқаролар Байсаловни турли мавзулар бўйича билдирувлари учун танқид қилган эди.

Президент Байсаловнинг «ўз кўз қараши бор», кўп нарсани очиқ айтади деб жавоб берган.

«Бировга ёқадими-йўқми, унга эътибор бермайман. Демократияга кўпроқ ундаган амалдор. Бизда демократия. Ҳар ким таклифини, ўз назариясини ўртага ташлайди. Уни муҳокама қиламиз. Ёқса қабул қиламиз. Ёқмаса, рад этамиз», — деган президент.