Боткен: 2021 йили чегара жанжалидан жабрланган тадбиркорларнинг кредитлари бекор қилинди

154

Президент Садир Жапаров «2021 йилнинг 28-30 апрелида қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда жабрланган Боткен вилоятининг тадбиркорларига берилган бюджет кредитларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида» қарорга қўл қўйди. 

Мазкур қарорга кўра, тадбиркорларнинг 15 миллион сом кредити  бекор қилинади. Қарорни Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан Жогорку Кенеш томонидан жорий йилнинг 24 майида қабул қилинган.

Бунга қадар, 2021 йили 76 тадбиркорга 0,1% имтиёзли кредит берилгани хабар қилинган.

2021 йили 28 апрелида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 36 қирғизистонлик қурбон бўлган, 170дан ошиқ фуқаро жароҳатланган. Жанжалда бир неча уйлар, ижтимоий объектлар яроқсиз ҳолга келган. Тожикистон 19 нафар фуқароси ҳалок бўлганини билдирган.

Қуролли тўқнашув 2022 йилнинг 14-17 сентябрида яна такрорланиб, отишма давлат чегарасининг барча периметрида содир бўлган. Қирғизистондан 63 киши қурбон бўлган ва 206 киши жабрланган.

Тожикистон ҳукумати эса тўқнашувда 41 тожик фуқароси вафот этиб, 20дан ошиқ фуқароси жабрланганини таъкидлаган. Бироқ «Озоди Радиоси» шахсий манбааларига таяниб, ҳалок бўлганларнинг сони 81 киши эканини ёзган.