Парламент хизматдан олишни таклиф қилган Эдил Байсаловга давлат унвони берилди

126
Сурат: Вазилар Маҳкамаси

Давлат раҳбари Садир Жапаров Вазирлар Маҳкамасининг раиси ўринбосари Эдил Байсаловга Давлат хизматининг 3-даражали маслаҳатчиси унвонини берди. Бу ҳақда 23 июнда Вазирлар Маҳкамасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Байсаловга янги унвон давлат ва муниципал ходимлар кунига қарата берилган. Унга синф даражаси тўғрисидаги гувоҳномани Вазирлар Маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров ўзи топширди.

Синф даражаси – маъмурий хизмат ўрнини эгаллаган ҳар бир ходимга индивидуал равишда бериладиган махсус унвон.

Парламентнинг 22 июндаги йиғилишида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Байсаловни хизматдан олиш таклифини президентга жўнатиш бўйича қарор қабул қилишган. «Ишеним» фракциясининг лидери, депутат Улукбек Ормонов «Байсаловнинг баёноти Жогорку Кенешнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказди» деб тушунтирган.

Байсалов ўзи парламентнинг қарорига изоҳ бермаган.

Президентга Байсаловни хизматдан олишни депутатлар Вазирлар Маҳкамаси вакили депутатларнинг шаънига яна бир бор нохуш гапларни айтиб, 20 июнда парламент қўмитасининг йиғилишида депутат Эмил Жамгирчиев билан тортишиб кетгандан сўнг таклиф қилишди.