Чуй: Прокуратуранинг бош мутахассиси 20 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

158

Чуй вилояти прокуратурасининг бош мутахассиси 20 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 23 июнда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, қўлга олинган ходим прокуратура ариза эгасига нисбатан олиб борилган тергов асосида жиноий иш қўзғамагани учун 50 минг доллар пул талаб қилган.

14 июнда Олабуқа туман прокуратурасининг катта терговчиси 100 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. У ўзи тергов қилаётган иш бўйича ижобий қарор чиқариб беришни ваъда қилган.

19 апрелда эса Свердлов туман прокурорининг катта ёрдамчиси 5 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинган. Гумондор Абдубали Борбугулов ўзи тергов қилаётган суд иши бўйича қарор чиқариш ва ариза эгасига нисбатан судгача текширувни бекор қилиш учун пора талаб қилган.