Кўча супуриш дарси. Ҳукумат қандай қилиб ўқитувчиларнинг обрўсини тўкмоқда?

11776
Сурат: Facebook, Чингиз Урматаалиев

Амалдорлар ўқитувчиларнинг меҳнатини қадрланглар деган чақириқ ташлашмоқда. Аммо уларнинг арзимаган ойлиги, ҳукуматнинг азалдан ўқитувчилардан бепул ишчи кучи қатори фойдаланган азалий ёмон одати бунинг барини ювиб кетади. Масалан, Тошкўмирда тозалик ходимларига тўлашга пул етмагани сабаб шаҳар кўчаларини ўқитувчилар супуради. Ўқитувчилар ўз вақтини жамоат ишларига сарфлагани оздай, ўзлари ўқитган ўқувчиларнинг кўз олдида бегона одамларнинг уйини олдидаги ариқларни тозалашади. Бу иши учун уларга ҳеч ким ҳақ тўламайди.

Тошкўмир шаҳрини спутник харитасидан қарасак, бу ердаги мактабларнинг номи ҳам ўзгача эканини кўриш мумкин. Масалан, №12 ўрта мактаб «Пушкин номидаги — Жорно Жованна», №4 мактаб — «Ван Пис», №1 мактаб «Островский номидаги — Жо Жо», Норин дарёсидан ўтган кўприкдан узоқ бўлмаган №5 мактаб — «Ленин номидаги — Жо Жо» деб турибди.

Бироқ бу шунчаки болаларнинг шўхлиги: Google Maps’да топонимларни таҳрирлаб қўйса бўлади, ўйинқароқ болалар мактабларга аниме қаҳрамонларнинг номини бериб қўйишган. Бўлмаса Тошкўмирда мактабларнинг номлари одатдагидай. Ўқитувчиларга ҳам шаҳар раҳбарияти одатдагидай муносабатда бўлади. Масалан, улар умуман ўқитувчилик ишига алоқаси йўқ ишларни қилдиради.

Бу йил Қизилқияда ўқитувчилар ҳар ҳафта шанбаликка чиққанини, Бишкекда педагоглар «Тулпар» картасини тарқатиш учун ўқувчиларнинг маълумотларини тўплаганини, мактабдаги таъмирлаш ишларини қилганини, дам олиш кунлари ўқувчиларнинг ва уларнинг оиласи ҳақидаги маълумотларни «Рақамли ҳудуд» базасига киритганини ОАВлари бир неча марта ёзишди. Тошкўмирда ҳам шундай муаммо. Бу ерда ўқитувчилар бир неча йилдан бери тозалик ходимларининг ўрнига шаҳар бўйича кўчаларни супуриб, тозалашади. Албатта текинга.

Бу кўринишни Фейсбук саҳифасида кузнинг бошида тошкўмирлик фаол Чингиз Урматаалиев айтган. Аммо маҳаллий ҳукумат масалага эътибор бермагани учун у бизнинг «Ашар» бўлимимизга мурожаат қилиб, муаммони жамоатчиликка етказиб, ҳукуматдан расмий жавоб олиб беришимизни сўраган.

«Шаҳар билим бериш бошқармасига 14 мактаб қарайди», — деди “Клооп”га Урматаалиев. — Ҳукумат шаҳарликларни уч ойлик республика ва вилоят миқёсидаги шанбаликка чиқаролмади. Шу сабаб аҳоли пунктларидаги кўчаларни, ариқларни ўқитувчиларга тозалатиб, чиқинди олдириб, дарахтларни оқлатиб қўйди. Бўлмаса ҳар бир мактабга тозалаш учун маълум бир кўчалар бириктирилган. Маҳаллий ҳукумат бошчиси менга “Тазалиқ” [коммунал ишхона] ходимлари тозалаб улгурмаяпти, турғунлар эса шанбаликка чиқмаяпти, шу сабаб кўчаларни ўқитувчиларсиз тозалай олмаслигини айтди.

   Ўқитувчилар умумий шанбаликда ўз уйларининг олдини, мактаб       атрофини ёки боғларни тозаласа ҳам тушунардик. Бироқ бошқа       бировларнинг уйларини олдини тозалатмаслик керакда»! — деб     норози бўлди у.

«Клооп» Тошкўмирдаги уч мактабнинг етакчиси билан сўзлашди. Учови ҳам Урматаалиев айтганларни тан олди.

«Бизда ҳар куни шанбалик», — деб билдирди №11 мактабнинг директори Наргиза Жолдошева. Мэриянинг буйруғи бўйича ўқитувчилар атрофни ярим ёки бир соат тозалашади. Бироқ фақат мактабнинг атрофини, сабаби у шаҳардан узоқда. Бундай иш беш йилдан бери давом этаётганидан айрим ўқитувчилар норози бўлишмоқда, чунки бу иш учун уларга ҳеч ким ҳақ тўламайди.

№4 мактабнинг директори Замира Султанова шанбаликка фақат ўқитувчилар эмас, бошқа бюджет ишхоналарнинг ходимлари ҳам, масалан шифокорлар чиққанини айтди. Буйруқ шаҳар билим бериш бошқармасидан тушган: «Бизга буйруқни кўрсатишган», — деб аниқлик киритди Султанова. Ўқитувчилар мактабнинг ўзига кўрсатилган атрофни эмас, аҳоли яшаган хусусий уйларнинг олдини ҳам тозалашганини тан олди Султанова. Педагоглар шанбаликка иш вақтидан кейин чиқишга мажбур бўлишган ва бунинг учун уларга ҳеч ким тўламаган. «Албатта, ёмон бўлдик», — деди Султанова.

Фаол Чингиз Урматаалиев, «Ашар» ва «Клооп» ҳукуматдан олгиси келган расмий жавоб охири келди.

Шаҳар раҳбарияти давлат раҳбарининг Миллий тозалик куни ҳақидаги фармонини бажарди, мактаблар шанбаликка ўз истаги билан чиққан деб ишонтирди Тошкўмирнинг мэрияси. Ҳар бир билим бериш муассасасининг кўрсатилган участкаси бор, уни ходимлар ҳар бир муҳим воқеа олдидан тозалаб, йиғади. Қолган вақтда шаҳар тозалигини ҳар куни «ТошкўмирТазалик» ишхонаси қарайди.

Тошкўмирнинг шаҳар билим бериш бўлими ўқитувчиларни иш вақтида шанбаликка чиқишга мажбурлаш ноқонуний деганига маъқул. Шунинг учун шанбаликка иш вақтидан ташқари чиққан деди. Бироқ у ердан ҳам таълим муассасаларининг ходимлари шанбаликка ўз ихтиёри билан чиққан дейишмоқда.

Таълим вазирлиги эса «Клооп»нинг муассасани бундай тажрибага муносабати ҳақидаги хатига жавоб бериб, янги вазир Догдуркул Кендирбаеванинг маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва давлат органларининг етакчилари билан ходимларига нисбатан «билим бериш ташкилотларининг ўқитувчиларини дарс бериш вақтида атроф-муҳитни тозалашга, шанбаликларга жалб қилмаслик» ҳақидаги мурожаатини очиқлади.

«Қирғиз республикасининг 2023 йил 11-августидаги № 179 “Таълим тўғрисидаги” қонунининг 45-моддаси 9-пунктида “педагогика ходимларини касбий педагогика ишига боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга жалб қилишга йўл берилмайди” деб аниқланган», — деб огоҳлантирди вазирлик.

 Бироқ вазирлик агар амалдорлар Догдуркүл Кендирбаевага       итоат   этмай, кўча супурган тозалик ходимларининг ўрнига   ўқитувчиларни бепул ишга жалб жалб қилишни давом   эттираверса  нима бўлишига аниқлик киритмади.

Медалнинг икки томони бор дегандай, бу воқеанинг ҳам муҳим иккинчи томони бор — шанбаликлар ўзи қадри баланд бўлмаган ўқитувчиларнинг обрўсини янада туширади. 2023 йили ўқитувчиларнинг ўртача маоши 22 минг сомга ҳам чиқмай қолган, бу ўлка бўйича ўртача маошнинг учдан бирига ҳам етмайди. Бу суммани камида 40-50 минг сомгача етказиш учун бир неча ставкада, қўшимча репетиторлик ишларида ишлашга тўғри келади. Аммо ҳаммаси ҳам бундай қилолмайди. Буни мактаб ўқувчилари ҳам билишади.

Баҳорда ижтимоий тармоқларда Бишкекнинг №91 гимназиясида катта синф ўқувчилари қирғиз тилчи ўқитувчи Айзада Сейитбековани масхара қилиб, унинг илтимосларига бўйсунмай, сўкинишаётгани акс этган видео тарқаган. Шунда таълим ва фан вазири Канибек Иманалиев педагоглардан кечирим сўраб, аммо айбдорларни жавобгарликка тортмаган.

Догдуркүл Кендирбаева буни болалар жамиятнинг кўзгуси экани билан боғлаган. Аниқроғи, мактаб ўқувчилари совет давридан бери ўқитувчиларни бепул ва миқ этмай ишлайдиган ишчи кучи қатори кўриб ўрганган давлатнинг ўқитувчиларга нисбатан муносабатини қўпол формасида такрорлашмоқда. Чингиз Урматаалиев Тўчада ариқ тозалаган педагогларни уларнинг ўқувчилари кўриши ҳақида огоҳлантирди. «Буни кўрган унинг ўқувчилари ўқитувчиларига қандай муносабатда бўларди?» — деб савол берди фаол.

Муаллифлар: Евгения Дьякова, Лализа Уматова,                                                                            Виктор Мухин, Арууке Солтоной