«Яна бир марта қўлга тушса». Ташиев секс-ходимларни ва уларга борганларни ошкор қилишини огоҳлантирди

191

МХДҚнинг раҳбари Қамчибек Ташиев махсус хизмат секс-ходимлар ва уларнинг хизматларидан фойдаланганлар «агар яна бир марта қўлга тушса» шахси фош этилиб, уларнинг суратлари интернетда эълон қилиниши ҳақида огоҳлантирди. У «интим хизматлар»дан фойдаланганлар орасида депутатлар, амалдорлар, давлат хизматчилари ва тадбиркорлар борлиги аниқланганини билдирди.

«Биз сизларни ва сизларнинг қилмишларингизни қайд эттик. Агар бу қилиқни тўхтатмай яна бир марта қўлга тушадиган бўлсанглар, биз сизларнинг юзингизни кўрсатамиз. Жамоатчиликка фалончи амалдор, депутат ёки тадбиркор шундай ишлар қилиб юрибди деб айтамиз. Мен ҳаммага айтиб қўяй, биз бу салбий кўриниш билан охиригача курашамиз. Қирғизистонда бундан кейин ҳеч ким қизларимиздан интим хизмат ололмайди. Биз уни назорат қиламиз», — деди Ташиев. 

Шунингдек, Ташиев WhatsApp мессенжери билан Telegram каналларидаги махсус гуруҳларда интим хизмат кўрсатган 18 дан 25 ёшгача бўлган 200 нафаргача қиз аниқланганини айтди. Ташиев МХДҚ уларнинг шахсий маълумоти ошкор қилинмаслигини, аммо ота-оналарига кўрсатилишини ваъда қилди. Унинг айтишича, ота-оналар «фарзандлари нима қилиб юрагинин кўриб, болаларини тарбиялашга қатнашиши керак».  

МХДҚнинг бошчиси агар бу қизлар «яна бир марта қўлга тушса, махсус хизмат уларнинг юзини кўрсатиб, исм-фамилиясини эълон қилишга мажбур бўлади» деб огоҳлантирди.  

Бундан ташқари, Ташиев рейд вақтида интим хизмат кўрсатган жойларни уюштирган 6 киши ва бу жойлар ишлаган биноларга эгалик қилган икки киши қўлга олинганини билдирди. 

МХДҚ 28 ноябрда махсус хизмат 25-26-ноябрь кунлари «интим хизмат кўрсатувчи фоҳишахоналарнинг тармоқларини» аниқлаб, уларнинг фаолиятига чек қўйилганини билдирган. Шу билан бирга МХДҚ, махсус хизматнинг маълумоти бўйича, фоҳишаликка жалб қилинган ўнлаган аёлнинг суратини, паспортдаги шахсий маълумотларини, уларнинг айримларини манзиллар ва ота-оналарининг исмларини эълон қилган. Хавфсизлик қўмитаси буни «профилактика» деб атаган.  

Қўлга олинган секс-ходимлар. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Аммо ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳуқуқшуносларнинг фикрича, махсус хизмат секс-ходимларини ва уларнинг қариндошларини хавф остида қолдирган. МХДҚнинг ҳаракатини Омбудсмен институти ҳам айблаб, давлат идораларини секс-ходимларининг ҳуқуқларининг ҳимояланишини таъминлашга, шунингдек «уларнинг юзини кўрсатмасликка ва шахсий маълумотларини ошкор қилмасликка» чақирган, чунки бу  «уларнинг қонунда кўрсатилган ҳуқуқини бузишини» эслатган.