«Дордой», «Орто-Сай» ва «Мадина» бозорларининг савдогарлари митингга чиқди  

30-ноябрда «Дордой», «Орто-Сай» ва «Мадина» бозорларининг савдогарлари солиқ сиёсатидан норози бўлиб, патент тизимини қолдириш талаби билан норозилик акциясига чиқишди.  

«Азаттиқ» нашри «Дордой» бозорининг айрим савдогарлари «бозорга киргизилган фарқли солиқ режими тадбиркорларнинг муаммосини орттирганини, айниқса тикув тармоғида ишлаётганларнинг фаолиятининг тартибида англашилмовчилик кўп эканини айтишаётганини» ёзди.

Ижтимоий тармоқларда митинг вақтида олинган видеода «Дордой» бозорининг айрим савдогарлари вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров билан учрашувни талаб қилишганини кўриш мумкин. Жапаровнинг маслаҳатчиси экани айтилган шахс эса вазирлар маҳкамасининг етакчиси Қирғизистонга қайтиб келгандан кейин тадбиркорлар билан учрашишга ваъда берганини айтди. Жапаров ҳозир Буюк Британияда иш сафари билан юрибди.

Шунингдек, «Мадина» бозорининг савдогарлари ҳам назорат-касса машиналарини (Н(К)КМ) қўлланишга ҳамда махсус солиқ қонунини киргизишга қарши митингга чиқиб, вазирлар маҳкамасининг етакчиси билан учрашишни талаб қилишди. Шу билан бирга савдогарлар иш ташлаб, ишга чиқмай қўйишди.

Митингдан кейин бўш қолган «Мадина» бозорининг сектори. Сурат: Kloop

«Орто-Сай» бозорининг савдогарлари «Клооп»нинг журналистларига хат ёзишларини, унда ҳукуматдан уларнинг муаммоларини бир ҳафтанинг ичида ҳал қилиш талаб қилинишини айтишди.

Солиқ хизмати нима дейди? 

Солиқ хизматининг раҳбар ўринбосари Исламбек Қидирғичов Жогорку Кенешнинг 30 ноябрдаги умумий йиғинида «Дордой» ҳамда «Қорасув» бозорлари янги «махсус режимга» ўтказилаётганини билдирди.

Қидирғичовнинг айтишича, мазкур бозорлар «бир-бирига товар сотган вақтда ККМ, ЭТТН ҳамда ЭСФ қўлланилмаслигини, айни бозорларда олинган товарлар савдо марказларида сотиладиган бўлган ҳолда эса “махсус режимдан” ташқари деб ҳисобланишини ҳамда ҳисоб-фактурани ёздириш кераклигини» айтди. Товар экспортга жўнатилган ҳолда мазкур ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Шу билан бирга, Қидирғичов «махсус режим» патентнинг бир тури эканини, аммо патентда тушган пул бўйича чеклов бўлса, бунда чеклов олинганини таъкидлади.

Кеча, 29-ноябрда Қорасув бозорининг тадбиркорлари назорат-касса машиналарини (ККМ) мажбурий турда фойдаланишга қарши митингга чиқишган. Шунингдек Солиқ хизмати «Қорасув» ҳамда «Дордой» бозорларининг тадбиркорлари ККМ қўлланишдан озод қилинганини билдиришган.

Охирги икки йилда қирғиз ҳукумати товар ёки хизмат кўрсатиш билан шуғулланган тадбиркорлар учун бир қатор инновацияларни киргизди. Ҳукумат тадбиркорлардан назорат-касса машиналарини (ККМ) фойдаланишни, шунингдек товар-транспорти илова қоғозининг электрон турини  (ЭТТН) ҳамда электрон ҳисоб-фактурасини (ЭЭФ) қўлланишни талаб қилиб келади. Бу бўйича Бишкекда ва бир қатор ҳудудларда норозилик акциялари ўтган.