МХДҚ: Чет элликлардан пора олишга гумонланиб «Манас» аэропортинининг ходимлари қўлга олинди

283

МХДҚнинг матбуот хизмати «Манас» аэропортининг ходимлари чет ўлкалик йўловчилардан пора олишганини билдирди.

Маълумотга кўра, аэропортнинг божхона ходимлари Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан учиб келган рейслардаги чет ўлкалик йўловчилардан пора олиб юришган.

Аэропорт ходимларининг бири «Пора олиш» моддаси билан МХДҚнинг тергов изоляторига киритилди, яна бир ходим — уй қамоғида.

МХДҚ бу жиноятга алоқадор бошқа масъулларни қидирмоқда.