Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази: Атамбаевни судга куч қўлланиб олиб келишган

326

Қийноқларни олдини олиш миллий марказининг ходимлари 24 мартда собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўтирган №47 колонияга бориб қайтишди. Бу ҳақда миллий марказдан маълум қилишди.

Уларнинг айтишича, Атамбаев билан суҳбатда 23 мартда Биринчи май туман судида унинг ишларидан бири бўйича суд мажлиси ўтаётганда колония ходимлари Атамбаевни ич кийим ва оёқ кийимсиз кўчага судраб чиқиб, судга олиб келишгани маълум бўлган.

Бироқ, ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига кўра, Атамбаев ўзи аввалроқ ўзини ёмон ҳис қилаётгани сабаб суд мажлисига қатнашишдан воз кечган ариза ёзган.

«Миллий марказнинг ходимлари Атамбаев билан суҳбат вақтида қўли ва оёғида кўкарган жойларни кўришган. Атамбаев кўкарган доғларни тиббий кўрикдан ўтказиш таклифидан бош тортди», — деб билдиришди марказдан.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячилари Атамбаевнинг иши бўйича судга қатнашишдан бош тортган аризаси билан колония ходимларининг актини топишолмаган.

Қийноқларни олдини олиш миллий маркази ходимлари колония бошчиларидан собиқ президент камерасининг тўғрисида жойлашган кузатув камерасининг видеосини ҳам беришни сўрашган. Бироқ колониядан серверга киролмасликларини айтиб, видеони беришдан бош тортишган.

Барча аниқланган фактлар бўйича ҳуқуқ ҳимоячилари давлат органларига мурожаат қилишади.

Атамбаевни колониядан уст кийимсиз олиб чиқишганини адвокатлари ҳам айтишган эди. Уларнинг айтишича, қўриқчилар «Алмазбек Атамбаевни хонасидан колониянинг қор турган ҳовлисига ич кийимда, оёқ-қўлидан ушлаб, судраб чиқиб», куч билан автозакка солишган.

Шунингдек, улар бу воқеа бўйича ЖИХ ходимларини жавобгарликка тортиш бўйича бош прокуратурага ариза тайёрлашаётганини билдиришган.