ФХХ: «Крокус»даги теракт иши бўйича 20дан ортиқ киши қўлга олинди

303

«Крокус Сити Холл»даги теракт иши бўйича ижрочилар ва ёрдамчиларни қўшиб, 20 нафардан ортиқ киши қўлга олинди. Бу ҳақда 24 майда МДХга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органларининг ҳамда махсус хизматларининг Етакчилар кенгаши етакчиларининг йиғинида Россиянинг Федерел хавфсизлик хизматининг (ФХХ) директори Александр Бортников айтди.

У Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг махсус хизматлари ФХХга ёрдам бераётганини таъкидлади.

«Ҳужумга иштирок этган тўрт кишининг ичидан иккиси Россияга терактдан аввал Туркиядан келган. Қўлга олинганлардан бириси 4 мартга келганини тан олди. Унинг айтишича, унга одамларни ўлдириш учун ярим млн рубл таклиф қилишган экан», — деди у.

Москванинг четидаги «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум 22 мартда бўлган. Унда камида 145 киши ҳалок бўлган. Терактдан кейин бутун Россияда мигрантларга нисбатан оммавий агрессия актлари, жумладан теширув, қўлга олиш ҳамда депортациялар бошланган.