Гендер асосидаги зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун давлат маркази очилди

391

Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлиги ҳузуридаги Гендер зўравонлигидан жабр кўрган аёллар ҳамда қизларга кўмаклашувчи “Ягона дарча”давлат марказининг» биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда 24 май куни вазирлик хабар берди.

«Ушбу марказнинг мақсади зўравонликдан омон қолган аёлларнинг ёрдам ва қўллаб-қувватлашдан фойдаланишини осонлаштиришдир. Марказда тиббий, юридик, психологик ва ижтимоий хизматларни ўзида бирлаштирган малакали мутахассислар ишлайди. Бу ердан тергов ишларига ёрдам олиш мумкин», деди вазир Гулнора Батирова.

Маълумотларга кўра, мазкур марказда тиббий кўрик, психологик ёрдам, суд-тиббиёт хоналари мавжуд. Шунингдек, тергов ишларини олиб бориш учун Gizella халқаро ойнаси ва тергов учун махсус жиҳозлар билан жиҳозланган.

Мазкур марказ тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланганидан кейин фойдаланишга топширилади.