Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати 1-декабрда махсус хизмат тарафидан Давлат солиқ хизматининг ва Транспорт вазирлигининг бир неча амалдори қўлга олинганини маълум қилди.
МХДҚнинг маълумоти бўйича, солиқ хизмати билан транвпорт вазирлигининг ходимлари «Коррупция» моддаси билан қўлга олинди. Терговнинг версиясига кўра, улар Қирғизистонга ЕОИИ давлатларидан эҳтиёж молларини олиб киришда коррупция схемасини йўлга қўйган.
«Ак-Тилек» назорат ўтказиш пункти орқали маҳсулотларни ўтказиш учун солиқ хизматининг ЕОИИ билан ишлаш бўйича икки нозири, ундан ташқари, транспорт вазирлигининг ходими ҳамда «Ак-Тилек»нинг оғир вазндаги юкларини назорат қилиш нозири пул олаётган вақтда қўлга олинди.
Тинтув вақтида солиқ хизмати инспекторидан бирининг машинасидан 114 300 сом миқдорида нақд пул топилган. Уни «Ак Тилек» солиқ ҳисобини олиш марказининг амалдорлари олиб туришган. Давлат қўмитасидан тушунтирилишича, улар маҳсулотларни муаммосиз ўтказиб бергани учун пул олиб туришган, бу ўз навбатида давлат бюджетига зарар етказган.
МХДҚ мазкур иш бўйича тергов давом этаётганини қўшимча қилди.