Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги янги Кодексда маст ҳолда машина бошқарганлик учун жазо қатъийлаштирилди

295

1- декабрда кучга кирган Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги янги кодексга кўра, маст аҳволда автомобил бошқарувнинг жазоси кучайтирилди. Бу ҳақда патруль милициясидан билдирилди.

Энди «алкоголга маст бўлиб, гиёҳванд модда, психотроп ёки бошқа маст қилувчи моддаларни қўлланиб машина бошқарган ҳайдовчига 17 минг 500 сом миқдорида жарима солинади ёки 30-40 соатгагача жамоат ишига жалб қилинади».

Экспертиза ўтишдан бош тортган ҳайдовчилар ҳам 17 минг 500 сом жарима ёки 30 соатдан 40 соатгача жамоат ишлари билан жазоланади.

Агар ҳайдовчи бир йилнинг ичида машинани қайта маст аҳволда бошқариб юргани сезилса ёки текширувдан ўтишдан бош тортса — 20 минг сом жаримага тортилади ёки 40 соатлик жамоат ишларига жалб қилинади ёки уч суткадан беш суткагача қамалади.

Энди машинасини маст аҳволдаги ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ одамга айтган автомобил эгаларии ҳам жазоланади. Бу ҳолда унга 15 минг сом миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, маст аҳволдаги ҳайдовчи ўлимга олиб келган аварияга сабабчи бўлса 3 йилгача тегишли хизматларда ишлаш ёки иш олиб бориш ҳуқуқидан ажратилиб, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан ажратилади.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг тўққиз ойида Қирғизистонда беш ярим мингга яқин йўл ҳалокати қайд этилиб, деярлик 600 киши вафот этган.

Сabar.asia’нинг журналистлари Қирғизистонда охирги 10 йилнинг ичида йўл ҳалокатидан 10 мингга яқин киши вафот этганини ҳисоблаб чиққан.

«Йўл ҳалокатларининг 95% инсон фактори асосида бўлади, бошқача айтганда, ҳайдовчилар йўл ҳаракатинниг қоидаларини бузади ёки йўлда юриш қоидаларини билмайди. Бундан ташқари, уларнинг кўпи йўлда юриш маданиятига бош эгмайди», — деган шу йилнинг сентябрида ЙХҲТБнинг етакчиси Азамат Исраилов.