Жапаров депутатларни таъминлаш харажатларини қисқартириб, уларнинг маошини камайтирди

359

Президент маъмурияти Садир Жапаров бюджетнинг давлат идоралари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларини таъминлаш учун кетган харажатларни оптималлаштириш бўйича фармонга қўл қўйганини маълум қилди.

Фармонга кўра, Жогорку Кенеш депутатларини таъминлаш чиқимлари, ундан ташқари уларнинг маошлари камайтирилади.

«Масалан, аввалроқ Жогорку Кенеш депутатларига уй учун компенсация тўлаб келинган. Мазкур фармон билан компенсациялар ва хизмат машиналари олинди, хизмат хонадонлари эса уй-жойи йўқ парламент депутатларининг орасида бўлиштирилади», — деб айтилади муассасанинг билдирувида.

Масалан, қуйидагиларнинг маоши камайтирилади:

  • Жогорку Кенеш етакчисининг маоши —30 минг сом;
  • Жогорку Кенеш етакчи ўринбосарининг маоши — 27 минг сом;
  • Фракция лидерлари ва қўмита етакчиларининг маоши — 26 минг сом;
  • Оддий депутатлар — 25 минг сомдан оладиган бўлди.

Фармонни барча давлат идоралари амалга тадбиқ қилиши шарт.

Президентнинг матбуот хизматидан билдирилишича, фармонга давлат аппарати учун сарфланган харажатларни «кескин тежаш механизми» асос бўлган.

«Механизм турли давлатларда жиддий иқтисодий реформаларни ўтказиш даврида ҳар доим муваффақият билан фойдаланиб келинган.  Бу каби ислоҳот Балтия, Шарқий ва Марказий Европа давлатларида (Эстония, Латвия, Польша, Чехия, Венгрия) муваффақиятли амалга оширилган», — деб билдиради маъмурият.