Қамчибек Ташиев: Текебаевга ҳужум қилинмаган, у ким биландир уришиб кетган

355

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг етакчиси Камчибек Ташиев «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаевга ҳужум бўйича изоҳ берди. Унинг айтишича, сиёсатчига ҳеч ким ҳужум қилмаган, у ким биландир уришиб кетган.

«У ерда Текебаевга атайлаб ҳужум қилинмаган, Текебаев ким биландир уришган. Буни ҳозир Ички ишлар вазирлиги ўрганиб чиқмоқда. Текебаевга қўл кўтаргани бўйича ҳозир бир киши қўлга олинди. Бари қонун доирасида жавобга тортилади», — деди Ташиев.

Аммо, «Медиа марказ»га берган интервьюсида, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари воқеа «жиноят» эканлигини ва «мамлакатимизда ҳеч кимга ҳужум қилишига йўл қўймаслигимиз керак» деб айтган.

* «Регион ТВ» директори Ўткурбек Раҳманов. У тез-тез Фейсбук саҳифасида МХДҚ пресс-релизларини эълон қилиб туради. Бундан ташқари, у аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари билан яхши таниш эканини айтганди: Рахмонов Ташиев ва президент Садир Жапаров асос солган «Мекенчил» партияси учун сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Ўмурбек Текебаевга ҳужум

«Ата Мекен» партиясининг лидери, номзод Ўмурбек Текебаевга 1-декабрда Бишкекдаги «Парк отель» меҳмонхонасида ҳужум қилишган. Сиёсатчининг айтишича, унга ҳужум қилган кишилар уни кичик автобусга солиб олиб кетишга ҳаракат қилган.

«Бошқа ерга олиб бориб гаплашамиз дейишди. Бу орада одамлар кўпайиб, айримлари телефонга видеога ола бошлашди. Шундагина танилиб қолмайлик деб ўйлашдими, менинг ва ўша ерда тўпланганларни барининг телефонларини тўплай бошлашди», — дейди у.

Текебаев ўзи воқеани «сиёсий террор» деб атади ва номаълум одамлар «сайловнинг натижасига рози бўлмаганларни таҳдид қилгани чиққан» деган фикрда.

Ижтимоий тармоқларда эса Текебаевга ҳужум вақтида олинган видео эълон қилинган. Унда меҳмонхонанинг олдида ўнлаган ниқобли киши сиёсатчини ўртага олиб, турткилаётганини кўриш мумкин. Айримлари юз ниқобларига мурожаат қилиб «тегманглар, урманглар» деб айтгани эшитилади.

Воқеадан кейин Текебаевнинг тарафдорлари МХДҚ биносининг олдига тўпланиб, «Ата Мекен»нинг лидерига ҳужум қилган одамларни топишни талаб қилишган.

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Текебаевга ҳужум бўйича маълумот давлат раҳбари Садир Жапаровга етганини билдирган. Унинг айтишича, Жапаров ИИВга бу воқеани «пухта текширишни» топширган.

Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБси «Талончилик» моддаси билан судгача тергов бошлаб, гумондорлардан бирини қўлга олди. Милициянинг маълумотига кўра, гумондор Текебаевга тегили телефонни ўз ихтиёри билан қайтариб берган.