Орхан Инандига паспорт бериш иши: Фарид Ниязов 5-февралга қадар қамоқда қолди

397
Фарид Ниязов. Сурат: «Апрель».

Президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязовнинг қамоқда қолиш муддати 5-февралгача узайтирилди. Бундай қарорни Биринчи май туман судининг судьясы Таалайбек Турсунбеков чиқарди.

Суднинг кейинги йиғини 16-декабрь соат 16:00га белгиланди.

Фарид Ниязов «Сапат» халқаро таълим муассасасининг президенти Орхан Инандига ноқонуний паспорт бериш ишида фигурант.

Суд йиғини фуқароларга ва ОАВлар учун очиқ бўлгани билан судья съёмка қилишни таъқиқлади.

Фарид Ниязовнинг иши

Фарид Ниязов ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Сапат» халқаро таълим муассасасининг президенти Орхан Инандига ноқонуний паспорт берганликда айблашмоқда.

Ниязов «Коррупция» моддаси бўйича ўзига нисбатан қўзғалган жиноят ишини «сиёсий буйруқ» деб ҳисоблайди.

Мазкур иш бўйича судгача тергов Бишкек ШИИБи тарафидан «Сапат» халқаро таълим комплексининг асосчиси Орхан Инанди* ўғирлангандан кейин бошланган.

«Жиноят ишининг сиёсий моҳияти бор, мақсади жамоатчиликнинг эътиборини Қирғизистоннинг фуқаросини ноқонуний чиқариб кетишдаги МХДҚнинг ва ИИВ раҳбарларининг масъулиятсизлиги оқибатида жиноий жавобгарлигидан чалғитиш бўлиб ҳисобланади», — деди Ниязов.

*Орхан Инанди Қирғизистон фуқаролигини 2012-йили олган. У ўғирлангандан кейин МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев тергов унга берилган паспортнинг қонуний эканини 2019-йилдан бери текшираётганини айтган.

«Куч тизимларидан “Сапат”ни асосчисининг атрофидаги сўнги ҳаракатларининг бари Қирғизистоннинг МХДҚси ҳамда ИИВи чет давлатнинг махсус хизматларига хизмат қилишда дейилган жамоатчилик фикрини кучлагтирмоқда», — деб ҳисоблайди Ниязов.

Орхан Инанди ким?

Орхан Инанди — «Сапат» халқаро таълим муассасаларининг президенти. У жорий йилнинг 31-майида Бишкекдаги уйининг ёнидан ўғирланган. У деярлик бир ой давомида бедарак бўлиб, ундан кейин 6-июлда Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган Инанди террорчиларга қарши операциянинг асносида давлатга олиб келинганини билдирган.

Унинг айтишича, Туркиянинг Миллий разведка хизмати (МИТ) «террор такшилотининг юқори мансабли аъзосини» қўлга олиб, Туркияга олиб келган. Шунингдек, у мазкур махсус операциянинг асносида Туркияга 100дан ортиқ одам етказилганини таъкидлаган.

Туркиянинг ҳукумати «Сапат» таълим бериш тармоқлари диний олим Фетхуллах Гүлен ва унинг ФЕТО ташкилоти тарафидан молияланади деб ҳисоблайди. Туркияда бу ташкилот  террористик деб топилган.

12-июлда Туркиянинг суди Инандини қуролли террор ташкилоти бошқарган деган айб билан қамоққа олган.

TRT миллий телеканалнинг маълумоти бўйича, Орхан Инанди кўрсатмасида Туркияда террористик деб топилган FETO мухолиф ислом ташкилоти бўйича маълумот берган. Журналистлар таъкидлашича, Инанди афв бўйича низомни қўлланишни истамаган.

«Фетхуллах Гуленнинг террор такшилоти ҳақида айтар экан, Орхан Инанди  “террор ташкилоти” деган сўзни қўлланмаган», — деб айтилган билдирувда.

Орхан Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз кейинроқ «Сапат» мактабининг президенти Бишкекда қирғиз миллатидаги уч киши тарафидан ўғирланганини, Инанди уларни аввал кўрмаганини айтиб берган.

Йилмаз Инанди айбини тан олмаганини ва тергов билан хамкорликдан бош тортганини айтиб берган. Айни вақтда, ўзининг Қирғизистондаги фаолияти ҳақида саволларга очиқ жавоб берган. Шунингдек, у Инандига ҳозирча айб қўйилмаганини таъкидлаган. У тергов яна уч ой давом этишини ҳам айтган.

Ҳарбий прокуратура эса 17-августда МХДҚнинг Чегара хизмати ходимларига нисбатан «Масъулиятсизлик» ва «Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш» моддалари билан судгача тергов ишини очди.

Муаллиф: Мирайим Алмас