Ахматбек Келдибеков МХДҚга терговга чақирилди

360

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибековни сўроққа чақирди. Қўмитанинг матбуот хизмати уни сўроққа чақиришга сиёсатчининг видео баёноти сабаб бўлганини маълум қилди.

Муассасадан билдиришича, аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлашда овоз беришнинг дасталбки натижаларини сайтга чиқаришди асосий серверга ташқаридан ҳеч қандай аралашув ва сохталаштириш бўлмаганини, фақатгина техник хатога йўл қўйилганини тушунтирган.

«Ижтимоий тармоқларда Жўқорғи Кенеш депутатлигига номзод Ахматбек Келдибеков овоз беришнинг дастлабки натижаларини бузиб кўрсатиш, жамиятни чалғитиш, бу орқали сунъий равишда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга шароит яратиш бўйича асоссиз ва тасдиқланмаган схемаларни намойиш этаётгани видеоси тарқалган», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.

Муҳтамалан гап мана бу видео ҳақида бормоқда.

Видеода Келдибеков Қирғизистонда қайтадан сайлов ўтказиш кераклигини айтган.

«Биз сайлов тоза ўтади деб ишонганмиз ва бизнинг овозларимизни қайтариб беришни сўраймиз. Нима учун улар жуда камайиб кетди? Натижалар кимгадир қулай бўлиши учун сохталаштирилмаслиги керак», — деган парламетнинг собиқ спикери.

У ўзи ва партияси учун қанча овоз берилганини билишини, сайловчиларнинг овозларини қайтаришни талаб қилишини билдирган. Шунингдек бунга далиллар, сайлов участкаларидан олинган чеклар борлишини қўшимча қилган.

Келдибеков 28-ноябрда ўтган парламент сайловида «Азаттык» партияси билан иштирок этган. Партиянинг номзодлари, жумладан Келдибеков ҳам сайлов натижасидан норози бўлиб, уни бекор қилиб, қайта сайлов ўтказишни талаб қилган.

1-декабрда эълон қилинган 55% бюлеттенни қўлда санашнинг натижасига кўра, «Азаттык» партияси сайловчиларнинг овозини деярлик 4%ини олган, бу уларнинг Жогорку Кенешга ўтишига йўл бермайди.

Муаллиф: Мирайим Алмас