Чегара хизмати: Боткеннинг Дахма ҳудудига яқин ерда ўқ отилди, ҳозирда вазият барқарор

384
Иллюстратив сурат

1-декабрда Боткен туманида чегаранинг шартли ҳудудига яқин ерда Тожикистон тарафдан ўқ отилди. Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор.

МХДҚнинг Чегара хизмати билдиришича, 1-декабрь тахминан 21:15да туманнинг чегарага яқин Дахма ҳудудига яқин ерда Тожикистон тарафдан номаълум шахслар  7-8 карра ўқ чиқаришган. Ўқ муҳтамалан ов милтиғидан отилган.

Вазиятнинг тафсилотларини аниқлаш учун икки давлатнинг чегара застава етакчилари тезкор турда воқеа жойига бориб, ўқ чиқарган кишиларни қидириш бўйича келишувга боришган.

Шунингдек Боткен вилояти бўйича чегара вакили, полковник Киялбек Тўлўнбаев Тожикистоннинг Сўғди ҳудуди бўйича чегара вакили билан телефон орқали суҳбатлашиб, давлат чегарасида провакациялар чиқишига йўл қўймаслик бўйича келишган.

Кечки соат 23:30да эса Тўрткўчада чегара хизматларининг ва маҳаллий ҳукуматнинг вакиллари учрашган. Учрашувда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2-декабрдан бошлаб чегара ҳудудида қўшма назорат ишларини олиб бориш қарорини қабул қилишган.

Чегара хизматидан тун тинч ўтганини айтишиб, 2-декабрь соат 9:00 ҳолатига кўра «вазият барқарор» деб билдиришди.

Дахма худудида юз берган жанжаллар

2020-йилнинг январь ойида Дахма деган ерда икки давлат турғунларининг ўртасида бир неча бор можаро чиққан. Дастлаб 9-январда Тожикистон тарафдн номаълум шахслар қирғизистонликларнинг уйларига ва машиналарига тош ирғитиб, кейин ўқ отишган.

Бунинг ортидан Қирғизистон тарафдан 254 турғун хавфсиз жойга эвакуацияланган. 10-январь куни ўқ отишма тўхтаган, вазият «нисбатан барқарор» деб баҳолаган.

У ҳозирда Тожикистоннинг ҳукумати жанжалнинг чиқишига қирғизистонликларни айблаган. Қўшни давлатнинг МХДҚси «Кўктошнинг турғунлари Тожикистоннинг Сомониён қишлоғининг яшовчиларини ўтказмай қўйган, шундан кейин тожикистонликнинг машинасига тош ирғитиб, исфаралик милиция ходимининг машинасини отишган» деб билдирган.

Ўшанда Қирғизистон ҳукумати бу маълумотларни инкор қилиб, Тожикистоннинг МХДҚси «ишнинг ҳақиқий ҳолатини ўзгартирмоқда» деб билдирган. Шунингдек ТИВ қўшни давлатнинг элчисига норозилик нотасини топширган.

11-январь куни икки давлатнинг президентлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилгандан кейин Кўктош қишлоғининг ёнида қайтадан можаро чиққан.

Милициянинг маълумоти бўйича, Кўктошнинг турғунлари билан Исфаранинг турғунлари тортишиб кетишган. Тортишув тош ирғитишга айланиб, қирғизистонликнинг машинасининг ойнаги синдирилган. Яна бир Қирғизистон фуқаросининг бошига тош теккан. Бундан ташқари, бир тожикистонликнинг машинасига тош ирғитилган.

Мазкур воқеалардан кейин Боткен вилоят ИИБи Кўкташнинг тўрт турғунини қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг ҳамқишлоқлари бунга норози бўлиб Ўш — Боткен — Исфана йўлини тўсиб, уларни бўшатишни талаб қилишган. Ўша куннинг ўзида ҳукумат турғунларни йўлни очишга кўндира олган.

12-январда вазият барқарор экани айтилиб, эвакуацияланган турғунлар уйларига қайтишган. 13-январь куни эса Бишкекда чегара жанжалида қўлга олинган боткенликларни бўшатиш талаби билан митинг ўтган.

Митингчилар ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековдан қирғиз-тожик чегарасидаги масалани шахсий назоратга олишни илтимос қилишган, чегара масалаларини ҳал қилиш бўйича аниқ ҳаракатларни кўрмагунча акцияни давом эттираверишини айтишган.

Мазкур конфликтлардан кейин Тожикистон президенти Қирғизистондаги элчиси Сухроб Олимзодани хизматидан олган. 14-январда эса икки давлатнинг делегацияси Тожикистоннинг Исфара шаҳрида учрашув ўтказган.