Бишкекда ИЭМ-2нинг атрофидаги ерлар қонунийлаштирилди

366
Бишкекдаги ИЭМ-2. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Министрлар кабинетининг матбуот хизмати 2-декабрда минкабнинг етакчиси Акилбек Жапаров ИЭМ-2нинг атрофидаги 47,7 гектар ерни қонунийлаштириш ҳақидаги қарорга қўл қўйганини хабар қилди.

Минкабнинг қарорига кўра, Чуй қилоятининг Сўқулуқ туманининг Ороқ қишлоқ ҳудудида жойлашган. «Саноатнинг, транспортнинг, алоқанинг, энергетиканинг, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар» «Аҳоли пунктларининг ерлари» категориясига ўтказилди (трансформацияланди).

Молия вазирлигига мазкур ерлар учун шаҳар қуриш ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 5 млн сом ажратиш топшириғи берилди.

Минкаб ИЭМ-2нинг атрофидаги ерларни президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан қонунийлаштирди. Президент бу топшириқни 15-ноябрда массив турғунлари билан учрашгандан кейин берган.

«Бу аввалги ҳукуматнинг йиллар бўйича ҳал қилмай келаётган хатолари. Уларни аста-секинлик билан ҳал қиламиз. Бундай муаммолар ер масаласи бўйичагина эмас, барча тармоқларда бор», — деб таъкидлаган ўшанда Жапаров.

Шунингдек, Жапаров бундан кейин «ер босиб олиш деган тушунча бўлмайди» деб қўшимча қилган.

ИЭМ-2 участкаси яшовчиларининг митинги

2021-йилнинг март ойида ўша вақтдаги премьер министр Улукбек Марипов «Бишкек бош архитектураси» ишхонасининг кўчма йиғинида Бишкекнинг четидаги ИЭМ-2 ишга кирадиган бўлса 400га яқин оила кўчирилади деб билдирган.

Шу сабаб 25-мартда Ақ-Ордо янги массивининг яшовчилари ер участкаларини трансформация қилиб бериш талаби билан ҳукумат уйининг олдига митингга чиқишган. Акцияга 80га яқин киши тўпланган.

Митингга чиққан турғунлар билан 26-мартда Артём Новиков учрашиб, ҳозирги вақтда «фуқароларнинг уйларини сурдириш ёки кўчириш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди» деб билдирган эди.

ИЭМ-2ни реабилитация қилиш

ИЭМ-2 ўзи Сокулук туманида жойлашган, унинг қурилиши 1986-йили бошланиб, 100 гектарга яқин ҳудудни эгаллайди деб режалаштирилган. Аммо СССР қулагандан кейин иссиқлик электр марказининг қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Бора-бора объектнинг 47 гектарга яқин ҳудудига уйлар қурилган.

Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин 2021-йилнинг 13-августида иссиқлик электр марказининг вазияти билан танишиб чиққан. Ўшанда Жапаров ИЭМ-2нинг биноси ва ускуналарини кўриб чиқиб, унинг атрофидаги аҳоли пунктининг турғунлари билан суҳбатлашган. У маҳаллий аҳолига ИЭМ-2нинг қурилишини якунлашга ва халқнинг муаммосини ҳал қилишга ваъда берган.