Дори-дармон ва тиббий воситаларни экспорт қилиш тақиқланди. Тақиқ ярим йил давом этади

273

Дори-дармон воситаларини ва тиббий буюмларни Қирғизистондан экспорт қилиш вақтинча тақиқланди. Тегишли қарорга давлат раҳбари Улукбек Марипов қўл қўйган ҳақида ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Экспортга қўйилган тақиқ ярим йил давом этади. Министрлар кабинети билдиришича, «ўлкадаги эпидемиологик қийин вазиятни олдини олиш учун дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашда етишмовчилик йўл қўймаслик» учун шундай чоралар кўрилди.

Тақиққа 70дан ортиқ дори-дармоннинг турлари ва 60дан ортиқ тиббий воситалар кирди. Амоксициллин, гепарин, дексаметазон, ибупрофен, сефтриаксон каби дориларни, рентген аппаратлари, кислород концентраторлари ва шахсий ҳимоя воситаларини давлатдан олиб чиқиб бўлмайди.

Иқтисод ва молия вазирлигига вақтинчалик тақиқ ҳақида белгиланган тартибда Жаҳон савдо ташкилотининг Ҳимоя чоралари бўйича қўмитасига ва Евроосиё иқтисодий комиссиясига хабар қилиш топшириғи берилди.