МСК сайловнинг барча протоколлари нимага эълон қилинмаётганини тушунтирди

286

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати маҳаллий кенгашларни сайлаш ва референдум бўйича овоз беришнинг протоколларини нима сабабдан тўлиқ эълон қилмаётганини тушунтирди.

МСКнинг маълуомтига кўра, протоколларни тайёрлашдан олдин уларни «Референдум ҳақидаги» ва «маҳаллий кенгаш депутатларини сайлаш ҳақидаги» қонунга мос келиш-келмаслигини текшириш керак.

«Маҳаллий кенгашларнинг депутатларини сайлаш ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан ўтказилгани сабаб, икки сайлов кампанияси ўтказилганини ҳисобга олиш билан ҳар бир участка бўйича протоколни тўғри тўлдириб-тўлдирилмаганини текшириш учун маълум вақт керак», — деб комиссиядан тушунтирди.

МСК 12-апрелда сканердан ўтказилган сайлов протоколларининг 50 %дан кўпи эълон қилинганини қўшимча қилди.

Аввалроқ «Реформа» партиясининг ўетакчиси Сооронкулова протоколлар эълон қилинмаётганини айтган эди. Сооронкулова МСКнинг бу ҳаракатлари «фальсификация бўлиш эҳтимоли деган ўйга олиб келади» деб билдирган.

МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Конституцияни ўзгартириш бўйича бўлиб ўтган референдумга сайловчиларнинг 37,4% қатнашган. Ўлканинг янги асосий қонунини сайловчиларнинг 79,24% қўлласа, 13,66% қарши овоз берган.

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ва маҳаллий кенгашга сайлов 11-апрелда ўтди. «Клооп»нинг кузатувчилари сайлов куни участкаларда қонун бузишларни аниқлашди.

Бузишларга боғлиқ дашборднинг маълумотига кўра, сайлов куни кузатувчилар участкалардан 800дан ортиқ қонунбузарликларни аниқлаган. Уларнинг орасида 300 қонун бузиш овоз бериш вақтида бўлган. Асосан сайлов участкаларида Автоматлаштирилган электрон урна ишламай қолган ҳолатлар кўп бўлган.