Премьер-министр оилавий зўравонлик яширилишмаслиги кераклигини айтди зомбулук жаап-жашырылбашы керектигин айтты

291

Премьер-министр Улукбек Марипов ИИВнинг 2020-йилдаги фаолиятининг натижасини чиқариш ва жорий йилдаги вазифаларини муҳокама қилиш бўйича коллегия йиғинига қатнашди.

Марипов ўз сўзида оиладаги зўравонликка йўл қўймаслик масаласига алоҳида тўхталди.

«Зўравонликнинг турли фактлари – инсон ҳуқуқларининг асосларига қарши келган жиноят. Ривожланган жамиятда бунга йўл қўймаслик керак. Зўравонликнинг турли фактлари, унинг ичида оиладаги зўравонлик ҳам ҳуқуқ тартибот органининг эътиборидан четда қолмаслиги керак. Оиладаги зўравонлик бир оиланинг шахсий иши қатори қабул қилинмаслиги керак. Бундай фактлар яширилмасдан, жамоатчилик бундай кўринишларни чеклаш билан қабул қилиши керак», — деб таъкидлади.

Унинг фикрича, мазкур масала бўйича амалдаги қонунни қайта кўриб чиқиш керак, бироқ у аниқ нимани ўзгартиришни режалаштираётганини айтмаган.

Қирғизистондаги оиладаги зўравонлик

Қирғизистонда оиладаги зўравонлик фактлари сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Айрим ҳолларда калтаклаш аёлларнинг ўлимига олиб келади — халқаро практикада бу фемицид деб аталади. Миллий статқўмнинг маълумотига кўра, 2019-йили ўлкада аёлларга нисбатан 4,4 минг жиноий иш бўлган, бу 2018-йилга қараганда 14%га кўп.

ИИВнинг статистикасига қараганда, 2020-йилда 9025 оилавий зўравонилк рўйхатга оилнган. Бироқ кўп ҳолларда яқинларининг зўравонлигига учраганлар босим ёки бошқа таъсирлардан қўрқиб, милицияга мурожаат қилишмайди.