❗️Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида қаттиқ шамол бўлиши кутилмоқда

244

Муассаса фуқароларга эҳтиёт бўлишни ҳамда авария бўлган вақтда куну тун ишловчи 112 рақамига қўнғироқ қилишни огоҳлантирди.

Бунга қадар мартнинг охирида бўлган қаттиқ шамол вақтида Бишкекда фавқулодда ҳолат режими киргизилган. Унинг оқибатида 10 киши жабрланиб, шамол биноларнинг томини учириб, дарахтларни қулатиб, автомобилларга зарар етказган. Кейинчалик, Бишкек шаҳрининг мэрияси умумий 16 млн. сомлик зарар келтирганини билдирган.