Грузия парламенти «хорижий агентлар»га оид қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади

238

Қонун ташаббускорлари мазкур ҳужжат мамлакат «суверенитетини мустаҳкамлаш» мақсадида қабул қилиниши кераклигини таъкидламоқда. Бош вазир Ираклий Кобахидзенинг сўзларига кўра, бутун қонун май ойи ўрталарида қабул қилинади.

Айни пайтда Тбилиси кўчаларида ўн минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказмоқда. Полиция уларни кўздан ёш оқизувчи газ ва сув билан қувиб чиқариш ҳолатлари ҳам бор.

Айни пайтда Қирғизистонда ҳам шунга ўхшаш қонун ишламоқда.