Сўқулуқ: Дўкондан млн сомдан ортиқ пул ўғирлаган икки киши қўлга олинди

217

Маълумотларга кўра, 27 апрель куни жабрланувчи Сўқулуқ туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, шу куни эрталаб соат 04:00 да номаълум фуқаро унинг дўконига кириб, ичида 2 миллион сомдан ортиқ пул бўлган темир сейфни ўғирлаб кетган.

«Ўғирлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, 30 апрель куни Ўшда 38 ва 45 ёшли икки гумонланувчи қўлга олинган. Улар Сўқулук туман ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига етказилди.

Бундан ташқари, полиция гумонланувчилардан бири УЖГ аъзоси бўлиб, у ўтган йилнинг июль ойида Токмоқ шаҳридаги корхоналардан биридан 60 минг доллар ва 1 миллион 500 минг сом ўғирлашда иштирок этганини маълум қилди.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.