Президент ҳукуматни ҳам бошқаради, депутатлар камаяди, цензура бўлиши мумкин — Конституциянинг янги лойиҳаси

340

Конституциянинг янги лойиҳаси 9 февралда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Бу вақтгача Конституциявий кенгаш аъзоси Акилбек Жапаров Конституциянинг янги лойиҳаси Конституциявий кенгаш асосида ўтгани сабаб жамоатчилик муҳокамасига чиқарилмаслигини билдирган. Қолаверса ҳужжат кўпдан бери парламент депутатларига ҳам берилмаган.

Қонун лойиҳасининг маълумотномасида ташаббус «аҳолининг фикрини ҳисоб олган ҳолда» кўтарилган деб таъкидланган.

«2020 йилнинг октябрь ойидаги кўтарилишлар Қирғизистон Республикасининг Жогорку Кенешига сайлов натижаларини яроқсиз деб топишга ва давлат раҳбариятини алмашишига, халқ талаби бўйича ҳукумат тизимларидаги коррупция кўринишлари билан курашишни кучайтиришга ва ўлканинг ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқишда кўп сонли аҳолининг фикрини ҳисобга олишга олиб келди», — деб ёзилган ҳужжатда.

Ташаббусчилар конституциявий ислоҳотнинг зарурлигига амалдаги Конституциянинг қонунларида ўрин олган қарама-қаршиликлар ва бўшлиқлар сабаб дейишмоқда. Шундай муаммони улар «бошқарув системасини самарасизлиги ва унинг жавобгарлик механизмларини йўқлигида» дейишмоқда.

«Кўрсатилган ҳолатлар иқтисодий ва ижтимоий муҳитларда реал жилишларни таъминламаган, бу жамият ва Қирғизистон фуқаролари томонидан асосли танқидларга сабаб бўлди», — деб ёзилган маълумотномада.

Унда давлат раҳбарини тахтдан қулатиш прецедентига боғлиқ муҳим ҳолатлар таъкидланган.

«2020 йилдаги октябрь воқеалари сабоқларини ёдда тутган ҳолда, Президент Конституцияда кўрсатилган сабаблар бўйича ўзининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатган вақтда унинг ваколатларини янги президент тайинлангунча ҳукумат раҳбари бажаради», — деб айтилади маълумотда.

Конституциянинг янги вариантига кўра, президент ҳукуматни бошқаришини, аниқроғи ҳукумат раҳбари бўлишини ҳам айтиб ўтайлик.

Бу  Садир Жапаров референдум ўтказишни таклиф қилган Конституциянинг иккинчи лойиҳаси. Олдингиси халқ орасида «Ханституция» деган ном олган: ҳужжат эълон қилингандан кейин президентнинг ваколатлари анча кенгайтирилгани маълум бўлиб, бу юристлар билан жамоатчиликнинг танқидига учраган.

Парламентнинг матбуот хизмати фуқаролар Конституциянинг янги редакцияси ҳақидаги фикрларини 9 мартгача юборса бўлишини таъкидлаган.

Бу версиянинг мазмуни қандай, қайси моддалардан шикоят қилиш кераклиги ҳақида айтиб берамиз.

Асосий ўзгаришлар

Янги орган киритиш таклиф қилинди — Халқ қурултойи, у жамият ривожланишининг йўналишлари бўйича таклиф берган, «маслаҳатлашувчи, кузатувчилар йиғини» бўлиб ҳисобланади.

Президентнинг роли анча кенгайиб, ваколатлари кучайтирилган. Лойиҳада президент ўлканинг ижройи ҳукуматини бошқариб, «халқнинг ва давлат ҳукумати бирдамлигини сақлайди» деб ёзилган.

Қонун чиқариш ҳукуматининг имкониятлари билан функцияларини ҳам ўзгартириш таклиф қилинмоқда — парламентнинг ваколатлари қисқартирилади.

Янги лойиҳа қонун лойиҳасини таклиф қилиш учун имкониятларни кенгайтирди. Энди қонун чиқариш ташаббусини таклиф қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга тегишли:

  • 10 минг сайловчига (халқ ташаббусига);
  • президентга;
  • Жогорку Кенеш депутатларига;
  • министрлар кабинетининг раҳбарларига;
  • Олий судга (ўзининг тегишли масалалари бўйича);
  • Халқ қурултойига;
  • Бош прокурорга (ўзининг тегишли масалалари бўйича).

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва вазифалари ҳақида кўплаган меъёрларга биринчи қараганда кўзга илинмаган ўзгартиришлар ёки шарҳларга қисқартиришлар киритилган. Шу билан бирга Бош қонуннинг янги лойиҳасининг матни кўп жойда «урф», «одоб-ахлоқ» ва «маънавий бойлик» деган тушунчаларга таянади.

Конституциянинг ОАВларига тегишли моддасида «одоб-ахлоқ қадриятларига, ақлга қарама-қарши келган» тадбирларни, маълумотни олишни ва тарқатишни чеклаш таклиф қилинмоқда. Бу «ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш» мақсади билан тушунтирилади.

Преамбула

Конституцияни ўзгартириш биринчи бўлимда преамбуладан бошланди. Энди Қирғизистон халқи Конституцияни «ота-боболарнинг анъанасига» эмас «Манаснинг васиятлари»га таяниб қабул қилади.

Шу Конституциянинг янги лойиҳасида фуқаролар «одам, унинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқлари ва эркинликлари буюк қадриятлар бўлиб саналган эркин ва мустақил демократик давлат тузишдан» далолат деган пункт олинган.

Бунинг ўрнига «ватан олдида, ҳозирги ва келажак авлод олдида жавобгарлик» ва «ҳақиқий халқ ҳукуматини ўрнатиш» ҳақидаги пунктлар қўшилди.

Конституциявий тузилиш

Конституциявий тузилиш сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий асосларга бўлинган.

Янги лойиҳада Қирғизистон халқи номидан президент ва Жогорку Кенеш сўзлашга ҳақли деб ёзилган.

Шунингдек, фуқаролар конституциявий тузилиш асосларини мустақил аниқлашга суверенли ҳуқуққа эга бўлади, қонунда тақиқланган моддий, маъмурий ва бошқа ресурслардан фойдаланиш билан сайловчиларнинг сайлаш эркинлигига таъсир қилиш тақиқланади.

Давлат бюджети бўйича моддага республика, маҳаллий бюджетни тузиш, қабул қилиш, бажариш ва уларнинг бажарилишига аудит ўтказиш тартиби қонун билан аниқланади деган пункт олинган.

«Республика бюджети қонун билан қабул қилинади, маҳаллий бюджетлар — тегишли вакиллик органларининг қарори билан қабул қилинади», — янги редакцияда бу қонунни ҳам учратмаймиз.

Давлат ҳукумати асосланган принципларга «давлат ва муниципал хизмат ходимларига коррупцияга шароитлар яратган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар)” тақиқланиши ҳақидаги пункт қўшилди.

Ўлкада сиёсий кўп турлилик ва кўп партиялилик тан олинади деган пункт олинган. Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари «ўзининг моддий ва хўжалик фаолиятининг очиқлигини таъминлайди».

Бундан ташқари, суд қарори билан мулкни жамоат эмас, давлат эҳтиёжлари учун ҳам олиб қўйса бўлади. Бироқ «харажатлар ўрнини адолатли ва олдиндан таъминлаш орқали тўлдириш» шу бўйича қолган.

Ер чет ўлкалик фуқароларнинг ва чет ўлкаликлар қатнашган юридик шахсларнинг мулки бўла олмаслиги махсус бўлимда ёзилган.

ОАВ цензураси ва болаларнинг маънавий ўсиши

ОАВга давлат органларидан маълумот олиш, уларни тарқатиш, бундан ташқари эркин фикр билдириш ҳуқуқи кафолатланади. Шунингдек ўлкада ахборот хавфсизлиги давлат томонидан ҳимоя қилинади деб таъкидланади. «Маълумот хавфсизлиги» деган термин шарҳланган эмас.

Конституциянинг янги редакциясининг шу 10-моддасига яна икки умуман янги пункт қўшилган. «Ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш мақсадида Қирғизистон Республикаси халқига таниш одоб-ахлоқ қадриятларига, ақл-идрокига қарама-қарши келган ҳаракатлар қонун билан чекланади. Маълумот олишга ва тарқатишга чеклов қўювчи чоралар ва чекловларнинг рўйхати қонун томонидан белгиланади», — дейди улар.

Конституциянинг янги лойиҳасида болалар ўлканинг энг қиммат бойлиги дейилади ва давлат «болаларни ҳар томонлама, маънавий, одоб-ахлоқ, интеллектуал ва жисмоний томондан ривожланишига шароитлар яратиб, уларни ватанпарварликка тарбиялайди».

Ҳуқуқ ва мажбуриятлар

Конституциянинг янги лойиҳасининг ҳуқуқ ва эркинлик ҳақидаги бўлимида ҳозир қўлланилаётган бош қонундагидай қуйидаги пункт сақланган: «Конституцияда қаралган тақиқлар бўйича белгиланган кафолатларга ҳеч қандай чеклов қўйилмайди».

Бироқ кейин бу аниқ қайси тақиқлар бўйича кафолатлар экани рўйхат қилиниши керак. Конституциянинг амалдаги редакциясида бу модда қуйидагича:

Янги редакцияда бу пунктларнинг бирортаси ҳам кўрсатилган эмас. Шунингдек тақиқлар бўйича кафолатларнинг ҳаммаси Конституциянинг матнида сақланган. Бироқ қайта шарҳланиб бошқа моддаларга бўлиштирилган. «Ўзини қайси этносга мансуб эканини аниқлаб кўрсатишга мажбурлаш» пункти умуман олиб ташланган.

Янги лойиҳага кўра, дискриминацияга йўл берган фуқароларнинг жавобгарлиги қонун билан аниқланади. Шунингдек ҳар бир одам зарур бўлган ҳимоя доирасида ўзининг умрини ва соғлиғини, бошқа одамларнинг ҳаётини ва соғлиғини ҳуқуққа қарши ҳужумдан сақлашга ҳақли.

Болага ғамхўрлик, уни тарбиялаш – отасининг ҳам, онасининг ҳам вазифаси ва фуқаролик фарзи. Меҳнатга яроқли, вояга етган болалар ота-оналарига ғамхўрлик қилиши шарт — «отани, онани ҳурмат қилиш ва ғамхўрлик – болаларнинг вазифаси», «катталарни ҳурмат қилиш, кичикларни иззат қилиш – халқнинг одати».

Янги лойиҳага кўра, фуқаролар Қирғизистонга «тўсқинликсиз қайтиб келишга ҳақли». Шунингдек «чиқиш ҳуқуқини чеклашга қонун асосида йўл берилади».

Қирғизистон Республикасида ёшларга маданий-маънавий одоб-ахлоқ ва жисмоний томондан ривожланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат ёшларнинг билим олишига ва иш билан таъминланишига зарур бўлган шароитларни яратишга, ёш оилаларни қўллашга, ёшларни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа муҳитларга эркин аралашувига йўналтирилган ёшлар сиёсатини узлуксизлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, янги редакцияга кўра энди давлат фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш учун шароит яратади.

Энди Қирғизистон фуқаролигини ўлканинг ҳудудида яшаётган қирғизларгина эмас, чет ўлкалик фуқаролар ёки олдин Қирғизистон фуқаролигида бўлган фуқаролиги йўқ одамлар олади.

Бундан ташқари, бунга «Қирғизистон халқига тегишли эканини исботлаган» ҳар бир одам ҳақли. Бироқ бу нимани тушунтириши тушунарли эмас, сабаби Конституциянинг шу версиясида юқорида Қирғизистон халқини барча миллатлар фуқаролари тузади деб таъкидланган.

Ҳар бир одам жамиятдаги юриш-туриш қоидаларини ва меъёрларни сақлашга, жамият манфаатларини ҳимоя қилишга мажбур экани алоҳида ёзилган.

Билиб туриб атайин ноқонуний ва асоссиз ушлаб ёки қамоққа олиш аниқланган вақтда мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилади деган пункт қўшилди.

Қўлга олинган одамга кечиктирилмасдан сабаблари ҳақида маълум қилиниши ва ҳуқуқлари тушунтириб берилиши кераклиги ҳақидаги қонунлар сақланган, бироқ бундан «тиббий назорат ва шифокор ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи» деган жой олинган.

Жиноятни огоҳлантириш муддати келганда жиноий жавобгарликдан бўшатиш қонун билан белгиланиши мумкин. Геноцид ва экоцид жиноятларига огоҳлантириш муддатидан фойдаланишга йўл берилмайди деган пункт олинган.

Тарихий-маданий мерос ёдгорликлари, архитектура, археологик объектлар ва топилмалар давлатнинг мулки ҳисобланади, улар қонун асосида алоҳида назоратга олинади.

Ер ва табиий бойликлари Қирғизистон Республикаси халқининг ҳаёти билан ҳаракатининг негизи қатори ягона экологик системани сақлаш ва барқарор ривожланиш мақсадида фойдаланилади ва давлат назоратида, алоҳида ҳимоясида туради.

Давлат турли иқтисодий фаолиятни ривожлантириш учун шароит яратади ва миллий иқтисоднинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Унинг ривожланиш йўналишлари миллий дастурларда ёритилади.

Бундан ташқари, давлат инвестицияларини ва инвестициявий фаолият субъектларини қонунда аниқланган тартибда ҳимоя қилишга кафолат беради.

Ҳар бир одам соғлиғини ҳимоя қилишгагина эмас, тиббий суғурта олишга ҳақли. Давлат тиббиёт муассасаларининг ходимлари учун зарур шароитларни яратади ва уларни ижтимоий томондан таъминлайди.

Президент — ҳукуматнинг юзи, бош прокурор, Халқ қурултойи ва министрлар кабинетининг раиси — қонун лойиҳасининг ташаббусчилари

Республикадаги ҳукумат тармоқларининг ваколатлари ҳақидаги бўлимлар ҳам ўзгартирилган.

Бош қонуннинг амалдаги версиясидаги олти бўлимда президентнинг, қонун чиқарувчи ҳукумат қатори Жогорку Кенешнинг, ижройи ҳукумат қатори ҳукуматнинг, асосий давлат органларининг (прокуратура, Миллий банк, Ҳисоб палатаси, МСК, ҳақиқатчи), маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқлари ва вазифалари, шунингдек Конституцияга ўзгартириш киритишнинг тартиби ёзилган.

Конституциянинг янги версияси бунинг ҳаммасини уч бўлимга сиғдирган — «Давлат ҳукумати органлари», «маҳаллий ўз-ўзини бошқариш», «Конституцияни қабул қилишни, ўзгартиришлар ва тўлиқлашлар тартиби». Бироқ уларнинг ҳажми озайган эмас, мазмуни қизиқарли пунктлар билан тўлиқланган. Қуйида уларнинг асосийлари белгиланди.

Президент Бош прокуратура билан Конституциявий суднинг «ҳимоясида»

Амалдаги Конституцияда президент «давлат раҳбари» бўлиб саналади ва «халқнинг ва давлат ҳукуматининг бирдамлигини кўрсатиб туради» деб таъкидланган. Президент бир муддатга олти йилга сайланади.

Шунингдек, ҳукумат президент, премьер-министр ва парламент ўртасида бўлиштирилади, у янги қонунларнинг ташаббусига таъсир қилолмайди ва Конституциядаги бир қатор қонунларни алмаштира олмайди.

Амалдаги Конституция бўйича, президент ишдан кетгандан кейин уни жиноий жавобгарликка тортса бўлади. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан шундай бўлган — у дахлсизликдан ва собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган.

Президент ишлаётган вақтда ишдан бўшатилиши мумкин. Бироқ бунинг учун президентнинг ҳаракатларида жиноят белгилари бўлгани ҳақида бош прокурорнинг хулосаси билан тасдиқланган жиноят ҳақида Жогорку Кенеш томонидан қўйилган айб, парламентнинг махсус комиссиясининг хулосаси асос бўла олади.

Шунингдек, айбловларни депутатларнинг умумий сонидан камида учдан бирини ташаббуси бўйича уларнинг кўпи қўллаб бериши керак.

Бош қонуннинг таклиф қилинаётган версиясида президент «давлат раҳбари, юқори лавозимдаги шахс ва ижройи ҳукуматни бошқаради». У деярли барча тармоқларни назорат қилади — лойиҳа Конституциявий кенгашга берилганда юристлар маълум қилишган.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциянинг лойиҳаси бўйича, президент:

  • министрлар кабинетининг тизимини ва таркибини аниқлайди, Жогорку Кенешнинг розилиги билан министрлар кабинетининг раисини [премьер-министр хизматини алмаштирган маълум муддатли хизмат, шунингдек президент администрациясининг раҳбари], унинг ўринбосарларини ва бошқа аъзоларини тайинлайди;
  • ўзининг ташаббуси, Жогорку Кенешнинг ёки Халқ қурултойининг таклифини ҳисобга олиб, қонун доирасида министрлар кабинети аъзоларини ва ижройи ҳукумат органларининг етакчиларини бўшатади;
  • ижройи ҳукуматнинг бошқа органларини етакчиларини, маҳаллий давлат администрацияларнинг раҳбарларини, давлат котибини, болалар ҳуқуқи бўйича ваколатли вакилни тайинлайди ва уларни ишдан бўшатади, президент администрациясини тузади, Хавфсизлик кенгашини тузади ва бошқаради.

Бундан ташқари, у ўзининг ташаббуси ёки камида 300 минг сайловчини ёки Жогорку Кенеш депутатларининг умумий сонининг кўпчилигини ташаббуси билан референдум (бу ерга Конституция бўйича ҳам референдум киради) тайинлаш ҳақидаги қарорни қабул қилади, парламентга оддий ва муддатсиз сайловни тайинлайди, маҳаллий кенгашларга сайловни ва муддатсиз сайловларни тайинлайди ёки уларни тарқатади.

Президент халққа, Жогорку Кенешга, Халқ қурултойига ўлкадаги вазият ва давлатнинг ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари бўйича ҳар йили мурожаат қила олади ваҳар йили Жогорку Кенешга фаолияти бўйича маълумот бериб туриши керак. Жогорку Кенешнинг ва Халқ қурултойининг йиғилишида чиқиб нутқ сўзлашга ҳақли ва қонун чиқариш ҳукуматида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Жогорку Кенешга қонун лойиҳаларини киритади;
  • Қонунларни имзолайди ва халққа маълум қилади;

Шунингдек, президентнинг назоратига суд тизими ва 2000 йиллардан қайтарилган Конституциявий суд ўтади. Суд ҳукуматида президентда қуйидаги ҳуқуқлар бўлади:

  • Суд адолатлилиги бўйича кенгашнинг таклифи асосида Олий суднинг ва Конституциявий суднинг судьялари хизматига сайлаш учун номзодларни Жогорку Кенешга таклиф қилади;
  • Конституцияда ва конституциявий қонунда қаралган ҳолатларда Судьялар кенгашининг таклифи бўйича Олий суднинг ва Конституциявий суднинг судьяларини хизматдан бўшатиш учун Жогорку Кенешга таклиф қилади;
  • Суд адолатлиги ишлари бўйича кенгашнинг таклифи билан маҳаллий судларнинг судьяларини тайинлайди ва бўшатади;
  • Конституциявий суднинг ва Олий суднинг раисларини ва уларнинг ўринбосарларини 5 йиллик муддатга тайинлайди ва бўшатади.

Бошқа давлат органларида ҳам президент етакчиларни тайинлашда имтиёзларга эга бўлади. Конституциянинг ҳозирги версиясидагидай у бош прокурорни (парламентнинг розилиги билан) тайинлай олади, уни (камида депутатларнинг ярми билан) ишдан олади, шунингдек бош прокурорнинг таклифи билан унинг ўринбосарларини тасдиқлаб, бўшата олади.

Президент Миллий банкнинг раҳбарига номзодни парламентга таклиф қилиб, Миллий банк раисининг ўринбосарларини ва бошқарма аъзоларини тайинлайди, Ҳисоб палатасининг раҳбарини тайинлайди ва Ҳисоб палатасининг уч аъзосига номзодларни парламентга кирита олади — бу моддалар ўзгаришсиз қолган.

Бироқ энди президент МСК таркибининг ярмига номзодларни парламентга кўрсата олади. Амалдаги Конституция бўйича, давлат раҳбари комиссиянинг уч аъзосини тайинлай олади.

У бундан ташқари, ҳеч ким билан келишмасдан Қирғизистоннинг чет давлатларидаги элчиларини ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларини тайинлайди; уларни қайтариб олади; чет давлатларининг дипломатик вакилликлари раҳбарларининг ишончини ва қайта чақиртириб олиш грамоталарини қабул қилади. Шунингдек у «амалдаги Конституцияда ва қонунларда қаралган асосий ваколатларни амалга оширади».

Шундай ваколатларга эга бўлган президентни жиноий жавобгарликка тортиш қийинроқ бўлиб қолади. Буни у хизматдан кетгандан кейин қилса бўлади. Президентни Конституцияни ва қонунларни бузгани учун, Жогорку Кенешнинг ваколатларига, суд ҳукумати органларининг фаолиятига ноқонуний аралашгани учун ишдан бўшатса бўлади.

Бироқ сўнгги қарор парламент ва бош прокурордан эмас, Конституциявий судга ҳам боғлиқ.

«Президентни ишдан бўшатиш учун унга қарши айблов ҳақида Жогорку Кенешнинг қарори депутатларнинг ялпи сонини ярмидан кам бўлмаганининг ташаббуси бўйича ва Жогорку Кенеш томонидан тузилган махсус комиссиянинг хулосаси бўлганда Жогорку Кенешнинг депутатларини умумий сонининг учдан иккисининг овози билан қабул қилиниб, Бош прокуратурага ва Конституциявий судга юборилади», — деб айтилади янги лойиҳада.

Парламентарийларнинг айбловларини президентнинг ҳаракатларида жиноят белгилари бор деган бош прокурорнинг хулосаси тасдиқлаган вақтда у Конституциявий судга юборилади. Шундан сўнг агар Конституциявий суд айбловларни қўйиш тартиби сақланган деб билса, хизматдан олиш жараёни бошланади. Қолгани бўйича бу 2016 йилдаги Конституциядан фарқ қилмайди.

Бундан ташқари, ишдан бўшатилмаган собиқ президентларнинг ҳаммасида собиқ президент мақоми бўлади.

Депутатларнинг сони қисқаради ва уларни оғир жиноятлар учун жазога тортиш қийинлашади

Жогорку Кенеш янги редакцияда қонун чиқариш ҳукуматини ва ўз ваколатлари доирасида контроль функцияларини амалга оширувчи «юқори ваколатли орган» бўйича қолган. Депутатларнинг сони қисқаради, 120 депутатнинг ўрнига 90 халқ вакили сайланади. Фракция тушунчаси қолади, «парламент оппозицияси» тушунчаси таклиф қилинган янги редакцияда умуман олиб ташланган.

Конституциянинг янги версиясига кўра, депутатлар ҳам беш йиллик муддатга сайланади. Бироқ қандай система орқали амалга оширамиз номаълум: «Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш тартиби конституциявий қонун билан аниқланади» деб ёзилган, қайтариб олиш имкони ҳам шу қонун билан изга солинади.

Парламентга сайлов куни 25 ёшга тўлган фуқаролар кела олади — аввалги редакцияда бу бўсаға 21 ёш эди. Халқ вакиллари «илмий, педагогика ва бошқа ижодий ишларини бажара олади».

Янги редакцияда йиғинга келмаган депутатлар билан аёвсиз кураш боради: бир сессияда Жогорку Кенеш йиғинларига «сабабсиз 10 иш куни йўқ бўлганда мандатидан маҳрум бўлади». Олдин бу муддат 30 кун бўлган.

Аммо депутатлар қонун томонидан аввалгидан ҳам яхши ҳимоя қилинади. Улар олдингидай «депутатлик ишига боғлиқ айтган фикрлари ёки Жогорку Кенешдаги овоз беришнинг натижаси учун таъқиб қилинмайди». Бироқ янги версияга кўра депутатни «жиноий жавобгарликка тортишга Жогорку Кенеш депутатларининг умумий сонининг кўпчилигини розилиги билан бўлади».

Депутатни жиноят устида ушлаган вақтда жазога тортиш мумкин. Амалдаги Конституциянинг депутатлар оғир жиноят қилган вақтда ҳамкасбларининг розилигисиз жавобгарликка тортилади деган пунктни нимагадир янги редакциядан олиб ташлаган.

Парламент машғул бўлувчи ишлар ҳам ўзгарган. Бош қонуннинг янги лойиҳасига кўра, Жогорку Кенеш қуйидагиларга ҳақли:

  • конституцияда белгиланган тартибда шу Конституцияга ўзгартиришларни ва тўлиқлашларни киритади;
  • қонунларни қабул қилади, қонунларга расмий изоҳ беради [расмий шарҳлаш нима экани лойиҳада нимагадир кўрсатилмаган];
  • қонунда аниқланган тартибда халқаро шартномаларни ратификациялайди ва денонсациялайди;
  • Қирғизистон Республикасининг давлат чегараларини ўзгартириш ҳақидаги масалаларни қарайди;
  • министрлар кабинетининг раисини, унинг ўринбосарларини ва Министрлар Кабинетининг аъзоларини тайинлашга розилик беради;
  • республика бюджетни тасдиқлайди, республика бюджети бажарилиши ҳақидаги министрлар кабинетининг ҳар йиллик ҳисоботини эшитади;
  • республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилишининг масалаларини қарайди [фойдаланилаётган бош қонунда бу масалани парламент ҳал қиларди, энди фақат кўриб чиқади];
  • амнистия ҳақидаги актларни чиқаради;
  • президентлик сайловини тайинлайди;
  • Конституцияда кўрсатилган тартибда, президентга референдум ўтказиш бўйича таклиф киритади.

Конституциянинг янги лойиҳасига кўра, парламент конституциявий қонун асосида [ҳозирча йўқ, унда нималар ёзилиши номаълум] Суд адолатлиги бўйича кенгашнинг таркибини қабул қилади. Бу орган президентнинг таклифи билан Олий суднинг ва Конституциявий суднинг судьяларини Жогорку Кенеш депутатларининг умумий сонини ярмидан кам бўлмаган овози билан сайлайди. Конституцияда, конституциявий қонунда қаралган ҳолатларда, президентнинг таклифи билан уларни хизматдан бўшатади.

Депутатлар президент Олий ва Конституциявий судларнинг раҳбарлигига таклиф қилган одамларнинг номзодини ҳам маъқуллайди. Номзод беш йилга сайланиши учун умумий халқ вакилларининг ярмидан кўпи овоз бериши керак.

Президентнинг таклифи билан Судьялар кенгашининг таклифи асосида, «конституциявий қонунда қаралган ҳолатларда», улар бу органларнинг раҳбарларини хизматдан бўшатиши керак бўлади.

Таклиф қилинган янгиликлардан яна бири парламент МСК аъзоларининг ярмини сайлайди: иккинчи ярми биргина президентнинг таклифи билан тайинланади. Бироқ Жогорку Кенеш энди Ҳисоб палатасининг учдан иккисини ўзининг ташаббуси билан ва бирини президентнинг таклифи билан сайлай олади. Шунингдек парламент аввалги версиядагидай ҳақиқатчи, бош прокурор ва бошқаларнинг баёноти билан бирга МСК раҳбари маърузасини тинглайди.

Бундан ташқари, парламент «Конституцияда ва Қирғизистон Республикасининг қонунларида қаралган» «асосий ваколатлар» ҳуқуқларига эга. Ваколат ҳуқуқларни қабул қилиш ва раисни сайлаш йўли аввалгидай қолиб, у «Жогорку Кенешнинг президент, халқ қурултойи, давлат ижройи ҳукумати органлари, ҳукуматнинг суд ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўзаро ҳаракатини таъминлайди» деган пункт қўшилган.

Халқ қурултойи — бу Конституциянинг шу версиясидаги янги пункт, у «жамоатчилик вакиллигини йиғин» деб таъкидлади. У «кенгашувчи, кузатувчи йиғин» бўлиб, жамиятнинг ривожланиш йўналишлари бўйича таклифларини беради. Бу Конституция ва конституциявий қонунлар бўйича ишлайди.

Халқ қурултойи шунингдек, ўз қонун лойиҳасини ҳам таклиф қила олади. Шундай қилиб қонун лойиҳасини таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлганларнинг сони кўпаяди. Олдин лойиҳани 10 минг одам (халқ ташаббуси), ҳукумат ёки депутатлар таклиф қила олган. Энди бундай ҳуқуқни қўйидагиларга ҳам бериш таклиф қилинмоқда:

  • президентга;
  • министрлар кабинетининг раисига;
  • Халқ қурултойига;
  • Олий суд ва бош прокурорга (уларни киритиш масалалари бўйича).

Президент билан министрлар кабинети таклиф қилинганларнинг ҳаммаси навбатсиз тартибда қаралиши керак. Овоз бериш «агар бошқаси Конституцияда кўрсатилмаса» деган тузатув билан уч ўқишда кўпчилик зиммасида бўлади.

Бироқ ҳозирги редакцияда парламентнинг қарори «йиғинларда депутатларнинг овоз бериши билан қабул қилинади ва қарорлар билан кўрсатилади». Таклиф қилинаётган редакцияда улар «депутатларнинг шахсан ўзининг овоз бериши билан қабул қилинади» деб айтилади: ишончнома билан овоз бериш тақиқланиши номаълум.

Давлат чегараси ҳақидаги қонунларга боғлиқ яна бир нюанс бор. Таклиф қилинаётган версияда «конституциявий қонунлар, давлат чегараларини ўзгартириш ҳақидаги» қонунлар Жогорку Кенеш томонидан уч ўқишдан кам бўлмаган, умумий ЖК депутатларининг учдан иккидан кўпроқ овози билан қабул қилинади деб ёзилган. Фавқулодда ҳолат ва ҳарбий ҳолат вақтида конституциявий қонун ёки давлат чегарасини ўзгартириш ҳақидаги қонунларни қабул қилишни тақиқлаш янги редакцияда ёзилмаган.

Конституциявий суд ва Суд адолатлилиги ишлари бўйича кенгаш тузиш

Таклиф қилинаётган версия бўйича, суд системаси Конституциявий суддан [ҳозирги редакциядаги Олий суднинг Конституциявий палатасининг ўрнига], Олий суддан ва маҳаллий судлардан иборат.

Судьяларнинг қаторига қўшилиш оғир бўлади: бунинг учун номзоднинг ёши катта, юридик тажрибаси кўп бўлиши керак. Масалан, ҳозирги вақтда судларни танлаш кенгашини махсус комиссия сайлаб, уни президент тасдиқлайди. Янги редакцияга кўра, судларни танлаш кенгашининг таркибини парламент ва президент аниқлайди.

Бунга суд адолатлиги ишлари бўйича кенгаш ҳам таъсир қила олади. Унинг таркибини учдан иккиси судьялардан, учдан бири Халқ қурултойининг вакилларидан, юридик жамоатчиликдан, президент ва парламентдан иборат. Унга аниқ қанча одам кириши аниқланган эмас, молия манбалари ҳам номаълум — буни тегишли конституциявий қонун ҳал қилади.

Парламент тузган суд адолати ишлари бўйича кенгаш маҳаллий судларнинг хизматига номзодларни танлаб, президентга таклиф қилади. Конституциянинг ҳозирги версиясида йўқ бўлган яна бир янги орган пайдо бўлди — бу Конституциявий суд. Унинг қарорларидан шикоят қилиб бўлмайди. У:

  • Конституцияни расмий шарҳлаб беради;
  • Қирғизистон Республикаси қонунларининг ва бошқа меъёрий ҳуқуқий актларини Конституцияга мос келиши ҳақидаги ишларни ҳал қилади;
  • Қирғизистон Республикаси қатнашчи бўлиб саналган, кучга кирмаган халқаро шартномаларнинг конституциявийлиги ҳақида хулоса беради;
  • Давлат ҳукуматининг тармоқлари ўртасидаги компетенция бўйича можароларни ҳал қилади;
  • Конституцияни ўзгартириш ва тўлдириш ҳақидаги қонун лойиҳасига хулоса беради;
  • Президентга қарши айб қўйишнинг белгиланган тартиби сақлангани ҳақида хулоса беради.

Прокуратуранинг янги ва тушунарсиз функциялари

Конституциянинг таклиф қилинаётган версиясида прокуратура «қонунларни ва бошқа меъёрий ҳуқуқий актларни аниқ ва бир хил бажарилишини назорат қилади». Бундан ташқари, бош прокурор органнинг фаолияти бўйича ўз қонун лойиҳасини таклиф қила олади.

Янги версия бўйича, прокуратура органлари «жиноий таъқибни амалга оширади, суд текширувига қатнашади,суд қарорлари бажарилишини назорат қилади ва конституциявий қонунда қаралган бошқа ваколатларни бажаради».

«Асосий ваколатларга» нима кириши тушунарсиз. Бироқ бу редакцияга бир қанча муҳим пунктлар кирмай қолгани аниқ. Конституциянинг янги редакциясида қуйидагилар йўқолиб кетган:

  • Ижройи ҳукумат органларининг, шунингдек рўйхати конституциявий қонун билан аниқланган бошқа давлат органларнинг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ва мазкур органларнинг мансабдор шахслари қонунларни аниқ ва бир хил бажаришини назорат қилиш;
  • Қидирувни, терговни бажарувчи органлар томонидан қонунларни сақланишини назорат қилиш;
  • Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини бажаришда, шунингдек фуқароларнинг шахсий эркинлигини чеклашга боғлиқ мажбурлаш каби чораларни қўллашда қонунлар сақланишини назорат қилиш;
  • Қонунда белгиланган ҳолларда судда фуқаронинг ёки давлатнинг манфаатларига вакиллик қилиш;

Конституциявий тизим ва инсон ҳуқуқлари энди барқарор

Амалдаги Конституция бўйича, ўлканинг Бош қонунини қандай ўзгартириш кераклигини узоқ ва муҳим процедураси бор. Бу ўлканинг муҳим ҳужжати бўлгани билан боғлиқ ва уни қонунга тақамай ўзгартириш жамиятда ва ўлкада жанжалларга сабаб бўлиши мумкин.

Унинг деярлик барча бўлимларига тузатишларни киритишни таклиф қилиш ҳуқуқи парламент депутатларининг кўпчилигида ёки 300 мингдан кам бўлмаган сайловчида бўлади. Улар барча процедуралар сақлангандан кейин депутатларнинг умумий сонини учдан иккисининг ташаббуси бўйича Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун қатори референдумга қўйилади. Шундан сўнг қонунга президент қўл қўяди.

Конституциявий тузилишнинг асослари, одам ва фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ёзилган бўлимларига ҳеч кимни тегишишга ҳаққи йўқ, улар доимий бўлган  шунингдек амалдаги Конституцияга фавқулодда ҳолатда ва ҳарбий ҳолатда ўзгартириш киритиш тақиқланган.

Янги редакция бўйича Конституциянинг доимий бўлимлари йўқ. Уни 300 мингдан кам бўлмаган сайловчи ўзгартира олади, қўшимча бу ҳуқуққа президент билан парламентнинг учдан иккиси эга бўлади. Ўзгартиришлар, тузатишлар ва тўлиқлашлар бўйича референдумни президент тайинлайди.

«Конституциянинг биринчи [«Конституциявий тузилишининг асослари»], иккинчи [«Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари»] , бешинчи [«Махсус мақоми бор давлат ҳукумати органлари»] бўлимларидаги қонунларга ўзгартиришларни ва тўлиқлашларни киритиш 300 мингдан кам бўлмаган сайловчиларнинг ёки президентнинг, Жогорку Кенеш депутатларининг умумий сонидан учдан иккисининг ташаббуси билан президент томонидан тайинланган референдумда қабул қилиниши мумкин», — деб айтилади лойиҳада.

Конституциянинг учинчи, тўртинчи бўлимларидаги қонунларга [«Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари» ва «Ижройи ҳукумат»] ўзгартиришларни ва тўлиқлашларни киритиш президентнинг ёки Жогорку Кенеш депутатларининг умумий сонини учдан иккисининг ташаббуси билан Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинади.

Бундан ташқари, янги редакциянинг шу бўлимида Конституцияга ўзгартиришларни ва тўлиқлашларни киритиш учун хулосани Конституциявий суд бериши ҳақидаги қонун пайдо бўлган [Конституциянинг ҳозирги версиясида буни Олий суднинг Конституциявий палатаси бажаради]. Бироқ, Конституциявий суд уни қайси критерийлар бўйича бажариб, қандай ҳолларда ўзгартиришлар ёки тўлиқлашларни қабул қилиб ёки бекор қилиши ҳақида ёзилган эмас.

«Конституцияга киритилган ўзгартиришлар ва тўлиқлашлар Конституциянинг янги редакцияси бўлиши мумкин» деган яна бир янги пункт бор.

Материални тайёрлаганлар: Камила Баймуратова, Елена Короткова