COVID-19: Охирги суткада икки бемор вафот этди, вирус яна 43 кишида аниқланди

Республика штаб сўнгги бир суткада COVID-19га чалинган икки бемор вафот этганини маълум қилди. Вафот этганларнинг Бишкек шаҳрида, яна бири эса Чуй вилоятида рўйхатга оилнган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери ўлкада COVID-19 юқтирган 1 441 бемор ўлган.

Шунингдек, штаб сўнгги бир кеча-кундузда вирус 43 одамда аниқланганини хабар қилди. Уларнинг бири — тиббиёт ходими. Талас вилоятида коронавирусга чалинган янги ҳолатлар қайд этилмади.

  • Бишкекда — 20;
  • Ўш вилоятида — 6;
  • Чуй вилоятида — 4;
  • Иссиқкўл вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 4;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Ўш шаҳрида — 1.

Штабнинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтирганлар сони 85 441га етган.

Сўнгги суткада 86 бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди. Пандемия бошидан бери умумий 82 184 бемор касалликни енгиб ўтди.

Республика штаб таъкидлашича, 13-февралга кўра ўлканинг касалхоналарида коронавирусдн 425 бемор даволанмоқда, уларнинг орасидан 21 бемор ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, яна 457 киши амбулатор даволанишда.