Патрул милициянинг ходими пора олгани учун хизматидан олинди

262

Бишкекда патрул милициясининг ходими пора олгани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 12 февралда Милициянинг патруль хизмати бошқармасидан билдиришди.

Бундан бир кун олдин Инстаграмнинг «ertaisfr» номли фойдаланувчиси видео эълон қилган, унда патруль милициясининг ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузгани бўйича жарима ёзиш ўрнига пора олаётгани акс этган.

Лавҳада ходим телефоннинг камерасига олинишига қарамай, ҳайдовчидан бехабар пул олаётганини кўриш мумкин.

Патрул милициясининг матбуот хизмати тарқатилган видео 2020 йилнинг декабрь ойида тасвирга олинганини «Клооп»нинг журналистига билдирди.

«Бир неча ходимга нисбатан текширув олиб борилиб, натижада бу хизматчи ички ишлар хизматидан бўшатилди. Юридик баҳо бериш учун йиғилган материалларнинг ҳаммаси прокуратурага юборилган», — деб билдиришди милициядан.

Шунингдек, патрулчининг бирга ишлаган сафдоши ҳам «хизмат талабларига тўлиқ жавоб бермагани» сабаб тартиб жазосини олган.