Пул ва вакцинанинг етишмовчилиги. ЖССТнинг етакчиси COVID-19га қарши курашдаги муаммоларни атади

301

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан пандемияга қарши курашиш учун тузилган халқаро коалициянинг бюджетига 27 млрд доллар етмаяпти. Бу ҳақда ЖССТнинг раҳбари Тедрос Гебреесус Женевада ўтган конференцияда билдирди.

«Молиялашдаги ажримни қанчалик кўп вақт енга олмасак, нима учун шундай бўлаётганини тушуниш шунчалик қийин бўлади. Гап «катта йигирмалик» давлатлари иқтисодни стимуллаштириш бўйича чораларга сарфлаган уч триллион долларнинг атиги бир улуши ҳақида бўлмоқда», — деб билдирди ЖССТнинг бош директори.

Гебреесус иккинчи муаммо қатори вакцина ишлаб чиқарувчилар билан давлатлар ўртасидаги икки томонлама шартномаларни айтди. У ҳукуматларни халқаро COVAX платформаси орқали ишлаб, у билан рақобатга бормасликка чақирди.

Тез орада ҳал қилишни талаб қилган учинчи масала — вакцина ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш. ЖССТ раҳбарининг айтишича, бу масалани турли секторлар орасида технологияларни лицензиялаш ва ўтказиб бериш каби «инновацион ҳамкорлик» орқали амалга ошириш керак.

COVID-19нинг янги штаммлари

Коронавируснинг янги, юқумлироқ бўлган штаммларини пайдо бўлиши ЖССТни хавотирга солади. Буюк Британияда топилган биринчи штаммни ҳамон тўхтатишни имкони бўлмаяпти.

Олдин Жанубий Африкада аниқланган вируснинг варианти тез тарқалиб, ҳозирда Африкадаги саккиз давлатда рўйхатга олинмоқда. Шу сабаб у ерда Oxford/AstraZeneca билан эмлаш тўхтатилган, чунки текширувларга кўра эмлаш янги штаммларни юқтириб олишдан ҳимоя қилмайди.

«Бу албатта, ачинарли янгилик, бироқ вазият чиндан ҳам барқарор эмас. Биз COVID-19 касаллигининг барча формаларидан сақловчи вакцина ишлаб чиқилади деган умиддамиз, бироқ ҳозирги вақтда касалхоналар тўлиб, беморларга ўрин етмай қоладиган касалликни оғир формада ўтишини олдини олишимиз керак», — деб таъкидлайди Тедрос Гебреесус.

Бор бўлган вакциналар янги штаммлардан қанчалик ҳимоя қилишини ўз вақтида аниқлаш учун ЖССТ COVID-19нинг барча мутацияларини кузатиш усулини ишлаб чиқиши зарур деб ҳисоблайди.

ЖССТнинг раҳбари пандемия тугашидан олис эканини, вакцина — «бу унга қарши курашдаги муҳим қуролларнинг бири эканини» билдирди.

«Биз соғлиқни сақлаш тизими билан тиббиёт ходимларини ҳимоя қилишга кўп маблағ сарфлашимиз керак ва ҳаммамизга маълум чоралардан фойдаланайлик — ниқоб тақиб, қўлларимизни ювиб, одамлар орасидаги масофани сақлайлик», — деди у.

COVAX – бу вакциналарни сотиб олиш ва адолатли бўлиштириш бўйича механизм.