Коррупция жанжали 3 минг долларлик жарима билан якунланди. Энг муҳим вазиятлар

418
Сурат: Азаттык

11 февралда Бишкекда Қирғизистон божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари ва ўлка тарихида энг шов-шувли коррупция ишининг фигуранти Райимбек Матраимовнинг иши бўйича узоқ кутилган суд мажлиси бўлди.

Бишкекнинг Биринчи май туман судидаги мажлис қисқа бўлди. Айниқса шундай масштабли иш учун — Матраимов бир соатга етмаган вақтда божхонадаги коррупция схемалари бўйича айбини тан олиб, суд уни айбдор деб топиб, 260 минг сом жарима солди (3 минг АҚШ доллари).

Жарима Қирғизистондан божхона тармоғидаги коррупция схемалар орқали ноқонуний чиқариб кетилгани исботланган 700 миллион АҚШ долларининг 0,0043%ини тузди.

Жарима тўлашдан ташқари, Матраимов бу вақтгача давлатга келтирилган зарар ўрнини тўлдирган — 2 млрд сом ( 24 млн АҚШ доллари) — бу коррупция схемаси орқали чиқарилган сумманинг деярлик 3,5%ини ташкил қилади.


«Миллиардлаб ўғирласанг тийин тўлаб қутиласан. (...) Бу давлат машинаси Матраимовлар кланини ҳимоялаб келаётганини очиқ исботлади», — деб ҳисоблайди божхонадаги коррупция ва контрабанда бўйича журналистик суриштирувнинг муаллифларидан бири Али Токтакунов.


Арт: Светлана Тюрина

Матраимовга қарши иш қандай бошланган ва у ким?

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015 йилдан 2017 йилгача — қирғиз божхонаси раисининг ўринбосари бўлган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг махфий клани билан бирга коррупция схемасини қўлга қўйган.

Абдукарнинг оилавий клани Хитойдан Қирғизистонга, ундан Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиётганда Матраимов бу схемани бузилмай ишлашига ёрдам бериб, бунинг учун оиласининг хайрия фонди ҳисобига «садақа» олиб турган.

Хабибула Абдукадир Сооронбай Жээнбековнинг қасамёд маросимида.

Абдукадир клани Қирғизистондан камида 700 миллион АҚШ долларини чиқариб кетган — бироқ бу журналистлар исботлай олган маблағ холос.

2017 йилнинг охирида хизматдан кетгандан кейин ҳам Матраимов божхона бизнесида қолган — бу сафар Қирғизистондаги уч муҳим божхона терминалини назоратига олган. Унга кўра, божхонадаги юкнинг ҳаммаси Матраимовга тегишли ўтказиш пунктлари орқали ўтиб турган. Бунинг учун ўзининг одамларидан фойдаланган.

Матраимов билан Абдукадирнинг схемаси «Азаттык» радиоси, «Клооп», Bellingcat ва OCCRPнинг биргаликдаги суриштируви натижасида маълум бўлган.

Суриштирувлар церийасининг дастлабки материалларидан кейин 2019 йилнинг охирида Бишкекда коррупцияга қарши норозилик акциялари ўтган. Бироқ Сооронбай Жээнбековнинг ҳукумати ҳукм сурган вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари журналистик суриштирувларда айтилган фактларга бефарқ бўлишган.

Ўз навбатида Матраимовнинг ўзи ва оиласи журналистларни судга бериб, уларни ёлғончиликда айблашган — бу ҳам судда қаралмоқда.

Бундан ташқари, Матраимовларнинг оиласи «Мекеним Кыргызстан» партиясини қаноти остига олиб, у 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтган парламент сайловига қатнашган. Бу партия иккинчи ўринга чиққани билан парламентга ўтмаган, сабаби халқ кўтарилиши натижасида сайлов натижаси бекор қилинган. Овоз сотиб олишларга (бунинг орасида Матраимов партияси томонидан) қарши кўплаган ариза ва шикоятлар кўтарилишлар ва сиёсий инқирозга олиб келган.

Матраимовни қўлга олиш

Октябрнинг охирида Матраимов ҳибсга олинган — бу вақтда парламент сайловининг натижаси бекор қилиниб, президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққан эди. Бироқ бир суткага етмай ушланиб, кейин уй қамоғига чиқарилган.

Матраимов ва унинг яқинлари коррупция схемалари орқали тўплаган бойлигининг аниқ миқдори номаълум. Бироқ бу оиланинг кутилмаганда (албатта, ноқонуний) бойлиги ошиб-тошиб кетгани аён — масалан, журналистлар Матраимовга тегишли қимматбаҳо кўчмас мулкларни Қирғизистонда ҳам, чет ўлкаларда ҳам аниқлашган.